Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Март 2022

Бир қатор давлат кўчмас мулк объектларининг савдо жараёнлари юзасидан ахборот

1. Давактив агентлиги томонидан савдога чиқарилган Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, С.Машҳадий кўчаси, 210-уй манзилидаги бўш турган бино-иншоотлар бўйича савдо жараёнининг биринчи босқичи якунланиб, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарори билан мазкур давлат активи бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди.

Савдо жараёнининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлардан тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар 2022 йил 9 март соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади.

2. Собиқ “Марказ улгуржи савдо инвест” МЧЖнинг маъмурий ва омборхона бино-иншоотлари, “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш маскани ва “Чотқол оромгоҳи” бино-иншоотлари бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичига ўтган талабгорларнинг “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали тақдим этган тижорат таклифлари Давлат тендер комиссияси томонидан кўриб чиқилиб:

собиқ “Марказ улгуржи савдо инвест” МЧЖнинг маъмурий ва омборхона бино-иншоотлари, “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш маскани бўйича талабгорлар билан сотиб олиш нархини ва шартларини яхшилаш ҳамда тўловга қобилиятининг етарлилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан қўшимча музокара ўтказиш;

“Чотқол оромгоҳи” бино-иншоотлари бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичида савдо ғолибини аниқлаш ёки савдо жараёнларини давом эттириш учун тижорат таклифлари етарли эмаслигини инобатга олиб, савдо жараёнларини тўхтатиш ва савдоларни қайтадан ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Ўз навбатида, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, С.Машҳадий кўчаси, 210-уй манзилидаги бўш турган бино-иншоотлар бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичида ҳамда 3 та давлат активлари бўйича савдо жараёнининг иккинчи босқичида иштирок этган барча талабгорларга Ишчи орган томонидан алоҳида расмий хабарномалар юборилади.

2606 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech