Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Апрель 2022

Бир қатор йирик давлат активлари хусусийлаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101 сон Фармонига мувофиқ қуйидаги йирик жамиятларни хусусийлаштирилиш белгиланди:

  • тажрибали инвестиция банкини жалб этиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) орқали камида 49 фоиз улушини, шунингдек, “Иссиқлик электр станциялари” АЖдаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини хусусийлаштириш ишлари бошланади;
  • халқаро консалтинг компанияси хулосалари асосида "Ўзбекгидроэнерго" АЖни ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Бунда, янги кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуришда хусусий сектор иштирокидаги, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги лойиҳаларни амалга оширишга устуворлик берилади;

  • “Uzbekistan airways” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушининг савдога чиқарилишини, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) ишлари бошланади;
  • халқаро инвестиция банки ва консультантларни жалб этган ҳолда, “UzAuto Motors”АЖ акциялар пакетининг 10 фоизгача қисмини маҳаллий фонд бозорида оммавий жойлаштирилади (IPO) ва бу корхонанинг қолган улушини ҳамда “UzAuto Motors Powertrain” АЖ, “Samarqand Avtomobil zavodi” МЧЖни стратегик инвесторларга сотиш стратегияси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
2178 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech