Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Май 2021

Бир қатор давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичи якуни юзасидан АХБОРОТ

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2021 йил 30 мартда ва 10 апрелда берилган Эълонга мувофиқ хусусийлаштирилиши белгиланган бир қатор давлат активларининг оммавий савдоси бўйича савдо жараёнининг биринчи босқичи якунланди.

Унга кўра, давлат активларини сотиб олиш учун қизиқиш билдирган талабгорлардан Эълон берилган кундан бошлаб 30 кун давомида таклифлар қабул қилинди.

6 та давлат активлари бўйича 16 та талабгорлардан тақдим этилган таклифлар 2021 йил 21 май куни Давактив агентлигида Давлат тендер комиссияси аъзолари ва талабгорларнинг бевосита ҳамда видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирокида очилди.

Жумладан:

“Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси бўйича 3 та, “Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўйича 2 та, “Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси бўйича 2 та, “Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси” бўйича 4 та, “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖ бўйича 2 та ва “Марказий бино” ҳудуди бўйича 3 та талабгорлар томонидан таклифлар тақдим этилган.

Талабгорлардан келиб тушган барча таклифлар Эълонда кўрсатилган ҳужжатларнинг жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги асосида кўриб чиқилди ва малакаланди (сараланди).

Ишчи орган ҳисоботи асосида Давлат тендер комиссияси иккинчи босқичга ўтган талабгорлар рўйхатини тасдиқлади ва Савдо жараёнларининг биринчи босқичида иштирок этган барча талабгорлар ва савдо жараёнларининг иккинчи босқичига ўтган талабгорларнинг ҳар бирига Ишчи орган томонидан расмий хабарномалар юборилади.

Савдо жараёнининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлардан 2021 йил 4 июн соат 17-00гача тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нарх, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар қабул қилинади.

1518 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech