Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Июль 2022

“Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш маскани сотилганлиги тўғрисида ахборот

Давлат тендер комиссиясининг тегишли бёни қарорига асосан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Чорвоқ оромгоҳи” дам олиш маскани бўйича 208,0 млрд сўм бўлган харид тўловларини амалга ошириш тўғрисида “Vip Logistics” МЧЖ ҚК томонидан тақдим этилган таклифлар энг яхши таклиф сифатида эътироф этилиб, савдо ғолиби деб топилди.

Ушбу объектнинг савдолари Давлат тендер комиссиясининг тегишли баёни қарорига асосан, Давактив агентлигининг 2021 йил 7 октябрдаги оммавий савдо тўғрисидаги эълонига мувофиқ ташкил этилган.

Маълумот учун: мазкур, оммавий савдоларда 4 нафар талабгорлардан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифлар келиб тушган бўлиб, рақобат муҳитида ўтказилган савдоларда “Vip Logistics” МЧЖ ҚК томонидан энг юқори нарх таклифи берилган.

1478 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech