Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Август 2020

Давактив агентлиги веб-ресурслар фаолиятини оптималлаштириш мақсадида профилактика ишларини ўтказилишини маълум қилади

Давлат активларини бошқариш агентлигининг веб-ресурслари фаолиятини оптималлаштириш ва маълумотларни қайта ишлаш марказининг юкламаларни қабул қилиш имкониятини ошириш мақсадида 2024 йил 10 август соат 00:00 дан 11 август соат 23:59 гача профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган.

Профилактика ишлари олиб борилиши даврида, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (my.gov.uz) қуйидаги давлат хизматларида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкинлиги маълум қилинади:

  1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш;
  2. Хўжалик жамиятининг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) тўғрисида маълумот олиш;
  3. Давлат улушига эга корхоналар бўйича маълумот;
  4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришнинг бирламчи миқдорини ҳисоблаш;
  5. Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича буюртманома бериш;
  6. Суд бошқарувчиси малака аттестатини бериш;
  7. Кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги ордер ва сертификатларни тақдим этиш.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

3195 Чоп этиш