Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Август 2021

Давлат активини хусусийлаштириш жараёни натижаси тўғрисида ЭЪЛОН

Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига асосан, Тошкент шаҳрида жойлашган “Ўқитувчи матбаа уйи” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улушини 22,3 млрд. сўм харид нархи ва 15 ой давомида камида 2,5 млн. АҚШ долларлик янги замонавий  матбаа асбоб ускуналари билан жиҳозлаш, нашриёт биносида 20 млрд. сўмдан кам бўлмаган таъмирлаш ишларини бажариш ҳамда мавжуд иш ўринларини сақлаб қолган ҳолда 50 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан “Kolorpak” МЧЖ савдо ғолиби деб топилди.

Ўз навбатида, савдо ғолибига хусусийлаштирилаётган давлат активининг амалдаги ноширлик ва матбаа фаолиятини сақлаб қолиш ва давом эттириш талаби юклатилади.

2088 Чоп этиш