Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Сентябрь 2020

Давлат активларини бошқариш агентлиги Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқилиши ҳолати юзасидан ҳисоботини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида жорий йилнинг 15 сентябрь куни Давлат активларини бошқариш агентлигида Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқилиши ҳолати юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳисоботи эшитилди.

Агентликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ҳамда ижрога қаратиш соҳасида 1082-қисқа рақам Колл Маркази, 71-259-21-37 ишонч телефонлари ҳамда виртуал қабулхоналар орқали тизими йўлга қўйилган.

Давлат активларини бошқариш агентлигига 2021 йилда жисмоний ва юридик шахслардан жами 2771 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан:

  • 1042 таси қаноатлантирилган;
  • 1712 таси тушунтириш берилган;
  • 17 таси кўрмасдан колдирилган ва езишмалар тугаганлиги тўғрисида маълум қилинган.

2022 йилнинг январ-август ойлари мобайнида жами 1604 та жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатлар келиб тушган. Шундан:

  • 649 таси қаноатлантирилган;
  • 850 таси тушунтириш берилган;
  • 17 таси кўрмасдан колдирилган ва езишмалар тугаганлиги тўғрисида маълум қилинган.

Келиб тушган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар хусусийлаштириш масаласи, давлат активларини ижараси муносабатлари, инвестиция мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан, давлат активларини бошқариш масаласи, банкротлик масаласи ҳамда давлат активларини сотиб олиш ҳамда тадбиркорлар берилган кузатув кенгашлари таркибига киритиш учун мустақил аъзолар жалб қилинган.

Шу билан биргаликда, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда сайёр қабулларни ўтказиш ишлари борасида 2022 йил 8 ой давомида Агентлик раҳбарияти томонидан 21 та шахсий қабуллар, 149 та сайёр қабуллар ўтказилган.

Хусусан, Агентлик раҳбарияти томонидан ўтказилган 149 та сайёр қабулларда 901 та жисмоний ва юридик шахслар иштироки таъминланган бўлса, ушбу қабулларда  давлат активларини бошқариш ҳамда сотиб олишда амалиётда вужудга келаётган муаммолар ҳамда қонунчилик билан берилаётган имтиёзлар тўғрисида тушунчалар саволларга жавоб берилган.

Йиғилиш якунида депутатларнинг савол, таклифлари бўйича Давлат активларини бошқариш агентлиги мутасаддиларининг жавоб ҳамда мулоҳазалари эшитилди. Шу асосда, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботини қўллаб-қувватлади ва ижобий баҳолади.

242 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech