Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Октябрь 2020

Давлат активларини бошқариш агентлигида коррупцияга қарши курашиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш - давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этиб келинмоқда.

Бунинг бир мисоли сифатида Агентлик томонидан “Коррупцияга қарши бошқарув тизими” ISO 37001:2016 халқаро стандарти сертификати қўлга киритилганлигидир.

Айнан коррупцияга қарши курашиш йўналишда манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш борасида давлат хизматчиларининг билим ва кўникмаларини ошириб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Шуни инобатга олиб, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Давлат активларини бошқариш агентлигида “Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва тартибга солиш” ҳамда “Давлат ташкилотида комплаенс назорат тизимини жорий этилиши: коррупцион хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш” мавзуларида давра сухбати ўтказилди.

Мазкур давра сухбатида Давлат активларини бошқариш агентлиги марказий аппарати, идоравий мансуб ташкилотлари ва ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Абдуғаниев Ойбек Алишерович иштирок этди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад Агентлик тизими ходимларида коррупцияга қарши муросасиз курашиш руҳини шакллантириш, бу борада ўз билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Шу билан бирга, Агентлик томонидан ушбу йўналишда тасдиқланган дастурлар доирасида бу каби тадбирлар ўтказилиши давом эттирилмоқда.

440 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech