Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Июль 2020

Давлат иштирокидаги корхоналар ижроия органининг раҳбарлик лавозимларига танлов ўтказиш ва номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги намунавий низом ишлаб чиқилди.

"Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарорига асосан 2023 йил 1 июлдан бошлаб давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбари ва унинг ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) танлов асосида амалга оширилиши, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустаснолиги назарда тутилган.

Раҳбарлик лавозимларига танловларни шаффоф, тенг, тўғри рақобатга асосланган ва мустақил амалга ошириш мақсадида, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатларнинг энг яхши тажрибалари асосида Давлат иштирокидаги корхоналар ижроия органи раҳбари ва ўринбосарлари лавозимларига танлов ўтказиш ва номзодларни саралаш тартиби ишлаб чиқилди.

Мазкур ҳужжат ижроия органи таркибига энг мақбул номзодларни танлов асосида саралаб олишга йўналтирилган бўлиб, ҳар бир давлат иштирокидаги корхона учун алоҳида тасдиқланиши назарда тутилган.

Ўз навбатида, ҳужжат билан қуйидаги харакатлар тартибга солинади:

  • Номзодларни саралаш ва танлаб олиш тартиби ва босқичлари;
  • Номзодларга қўйиладиган талаблар
  • Саралаш жараёнида номзодларни баҳолаш.

Корхоналар бошқарувига етук салоҳиятга эга мутахассисларни жалб қилиниши ва янги тартибни жорий этилиши давлат иштирокидаги корхоналарни самарадорлигини ошишига, давлат корхоналарини Ўзбекистоннинг ялпи ички махсулоти ўсишига қўшган улкан ҳиссаси ҳисобига, давлат корхоналарини кўрсаткичлари яхшиланиши иқтисодиёт, ҳукумат ва фуқаролик жамияти учун узоқ муддатли ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

440 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech