Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Апрель 2022

Давлат улуши юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг бошқарув органларининг фаолияти самарадорлиги, масъулияти ва жавобгарлиги оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101 сон Фармонига мувофиқ давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари  бошқарув органларининг фаолияти самарадорлигини, масъулияти ва жавобгарлиги оширилади. Хусусан:

  • ижро органи раҳбари сифатида тайинланган (қайта тайинланган) шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ижро органи раҳбари бўлиши мумкин эмас;
  • кузатув кенгаши аъзоларидан иборат стратегия ва инвестициялар қўмитаси, аудит қўмитаси, тайинловлар ва ҳақ тўлаш қўмитаси, коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси ташкил этилади;
  • Кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича сайланган аъзолар фаолияти корхонада трансформация жараёнларини самарали ташкил этиш, корхонанинг ташқи қарзларини оптималлаштириш, замонавий харид тизимини жорий этиш, ушбу фармонда назарда тутилган талабларни бажариш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга муқобил маблағларни жалб этиш каби мезонлар асосида баҳоланади.
  • давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш ва ижро органи аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича ягона рағбатлантириш сиёсатини жорий этиладиБунда, ижро органи аъзоларига ойлик иш ҳақи ва йил якунлари бўйича бир йўла тўланадиган мукофот тўловлардан ташқари ҳар қандай қўшимча тўлов турлари бекор қилинади.
1690 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech