Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 660-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга мувофиқ, давлат мулкини ижарага бериш тартиби тегишли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилиб, Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Шунингдек, Қарорда:
1) 2024 йил 1 мартдан давлат мулкини ижарага бериш шартномалари бўйича ижара тўловларини ундириш ва унинг тақсимотини “E-ijara” электрон дастури орқали амалга оширилиши белгиланди.
“E-ijara” электрон дастури (Солиқ қўмитаси) давлат мулкини ижарага бериш, ижара шартномаларини мониторинги ва тушумларни назорат қилиш бўйича “online-ijara.uz” ахборот тизими билан интеграция қилиш топширилган.
2) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ҳолларда давлат мулкини балансда сақловчилар мансабдор шахсларининг жавобгарлигини белгилаш юзасидан таклиф киритиш топширилган:
- самарали фойдаланилмаётган ва бўш турган давлат мулклари ҳақида маълумот тақдим этмаганлик ва яширганлик;
- ижарага олувчига давлат мулкини топширилишини кечиктирганлик ёки ундан фойдаланишга тўсқинлик қилганлик;
- давлат мулкини қонунчиликка зид равишда ижарага ёки текин фойдаланишга берганлик.
3) Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қуйидагилар белгиланмоқда:
- давлат мулкини ижарага бериш “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали амалга ошириш;
- ижарага берилаётган давлат мулкининг ҳисобини юритиш “online-ijara.uz” ахборот тизими орқали амалга ошириш;
- ижара шартномаси Давактив агентлиги ва ижарага олувчи ўртасида электрон шаклда расмийлаштириш;
- уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган давлат мулки балансда сақловчи розилигисиз ижарага бериш;
- жисмоний шахсларнинг онлайн-буюртманомасига асосан майдони 2000 метр квадратгача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш учун тўғридан-тўғри онлайн аукцион савдоларига чиқариш;
- ижара тўлови миқдорини ҳисоблаш формуласи аниқ белгилаш;
- ижара тўловларини ундириш ва тақсимоти Солиқ қўмитаси томонидан “E-ijara” электрон дастури орқали амалга ошириш.