Оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича навбатдаги савдо жараёнининг биринчи ва иккинчи босқичи якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра:
Қуйидаги 10 та дон корхонасидаги давлат акция пакети ва мулкий мажмуаси бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичга ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди ва ушбу талабгорлардан 2024 йил 18 апрель соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади;
“Қоракўлдонмаҳсулотлари” АЖнинг 91,9 фоиз акция пакети энг яхши тижорат таклифини тақдим этган “YAKKATUT G'ALLACHILIK VA URUG'CHILIK KLASTERI” МЧЖга 26,0 млрд. сўм сотиб олиш қийматини тўлаш, камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш шарти билан сотилди.
Бундан ташқари, қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаларининг савдо жараёнларини давом эттириш учун савдода қатнашиш бўйича таклифлар келиб тушмаганлиги, савдоларнинг биринчи босқичида ғолиблар аниқланмаганлиги ҳамда таклифлар етарли даражада шаклланмаганлиги сабабли, мазкур активлар такрорий савдоларга чиқарилди.
Мазкур давлат активлари бўйича савдо жараёнларида иштирок этган талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабарномалар юборилади.
Ўз навбатида, дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича нарх таклифларини кўриб чиқишда, Хусусийлаштириш давлат комиссияси томонидан мўлжал сифатида инобатга олинадиган тавсиявий баҳолаш қийматини 50 фоизга қадар қадамма-қадам пасайтириш механизми жорий этилган.
Шунингдек, мазкур активларнинг тавсиявий баҳолаш қиймати 50 фоизга пасайтирилган ҳолда инобатга олинади.
Савдо жараёнининг 2-босқичига ўтган дон корхоналаридаги давлат улуши (акция пакети)
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 18 апрель куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади
Т/р |
Давлат активининг номи |
Жойлашган ҳудуди |
Давлат улуши (фоизда) |
Лот рақами (ҳавола) |
1 |
"Боғот дон" АЖ |
Хоразм вилояти, Боғот тумани, |
65,5 |
|
2 |
"Бағдод дон маҳсулотлари" АЖ |
Фарғона вилояти, Бағдод тумани |
54,8 |
|
3 |
"Оқолтин дон маҳсулотлари" АЖ |
Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани |
89,3 |
|
4 |
"Жомбой дон маҳсулотлари" АЖ |
Самарқанд вилояти, Жомбой тумани |
57,4 |
|
5 |
“Қўқон дон махсулотлари” АЖ |
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри |
64,3 |
|
6 |
“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ |
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри |
51,0 |
|
7 |
“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ |
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри |
88,5 |
|
8 |
"Самарқанддонмаҳсулотлари" АЖ |
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри |
72,3 |
|
9 |
“Оқтош Дон” АЖ |
Самарқанд вилояти, Оқтош шаҳри |
57,4 |
|
10 |
“Жума элеватори” АЖ |
Самарқанд вилояти, Жума шаҳри |
63,8 |
Такрорий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 23 апрель куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади
Т/р |
Давлат активининг номи |
Жойлашган ҳудуди |
Давлат улуши (фоизда) |
Лот рақами (ҳавола) |
I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари |
||||
1 |
“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
80,2 |
|
2 |
“Дон халқ ризқи” АЖ |
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани |
88,4 |
|
3 |
“Конират ун заводи” АЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
95,6 |
|
4 |
“Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ |
Қорақалпоғситон Республикаси, |
91,6 |
|
5 |
“Чимбойдон” МЧЖ |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
93,6 |
|
6 |
“Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” АЖ |
Андижон вилояти, |
83,7 |
|
7 |
“Когондонмаҳсулотлари” АЖ |
Бухоро вилояти, |
93,0 |
|
8 |
“Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ |
Жиззах вилояти, |
90,2 |
|
9 |
“Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ |
Қашқадарё вилояти, |
92,5 |
|
10 |
“Қамаши ДМҚҚ” МЧЖ |
Қашқадарё вилояти, |
99,9 |
|
11 |
“Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ |
Навоий вилояти, |
61,1 |
|
12 |
“Намангандонмаҳсулотлари” АЖ |
Наманган вилояти, |
51,0 |
|
13 |
“Қува дон маҳсулотлари” АЖ |
Фарғона вилояти, |
51,0 |
|
14 |
“Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ |
Хоразм вилояти, |
67,5 |
|
15 |
“Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ |
Хоразм вилояти, |
92,2 |
|
16 |
“Қизилтепа ун заводи” АЖ |
Навоий вилояти, |
93,5 |
|
17 |
"Шўрчи дон маҳсулотлари" АЖ |
Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани | 64,3 | 8802648 |
II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари |
||||
1 |
“Дунё-М” АЖнинг “Шаҳрисабздон” филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
2 |
“Чимбойдон” МЧЖнинг “Қораўзак” филиали |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
мулкий мажмуа |
|
3 |
“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Муборак дон” филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
4 |
“Дунё-М” АЖнинг “Бахористондон” филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
5 |
"Дон халқ-ризқи" АЖнинг "Китоб Дон" филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
6 |
“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Ғузор ун” филиали |
Қашқадарё вилояти, |
мулкий мажмуа |
|
7 |
"Қўнғирот ун заводи" АЖнинг “Қанликўл гуриш” филиали биноси |
Қорақалпоғистон Республикаси, |
мулкий мажмуа |