Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Июнь 2024

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан қўшимча ахборот

Оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича навбатдаги савдо жараёнининг биринчи ва иккинчи босқичи якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра:

Қуйидаги 8 та дон корхонасидаги давлат акция пакетлари камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаб қолиш ва мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш шарти билан сотилди;

Қуйидаги 7 та дон корхонасидаги давлат акция пакети ва мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичга ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди ва ушбу талабгорлардан 2024 йил 21 июн соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар
"E-auksion" электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори доирасида қуйидаги дон корхоналарига узоқ муддат давомида таклиф келиб тушмаганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг ҳамда қишлоқ хўжалиги вазирининг биргаликдаги тавсиясига асосан пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларига тўғридан-тўғри сотиб олиш учун таклиф этилади.

Бундан ташқари, узоқ муддат давомида савдолари ташкил этилмаган қуйидаги дон корхоналарининг филиаллари мулкий мажмулари уларнинг жорий фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан “E-auksion” электрон савдо платформасида танлов савдоларига чиқарилади.

Давлат улуши (акция пакети) сотилган дон корхоналари
РЎЙХАТИ

Т/р

Давлат активи

Сотилган қиймати

(млрд. сўм)

Савдо ғолиби

1

“Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖнинг 88,45 фоиз акция пакети

45,0

“Bo‘ka Bug‘doy Klaster” МЧЖ

2

“Жума элеватори” АЖнинг
63,8 фоиз акция
пакети

41,5

“Humo Agro Platinum” Ф/Х

3

“Бағдод дон маҳсулотлари” АЖнинг 54,8 фоиз акция
пакети

35,0

“Vodiy sara don klaster” МЧЖ

4

“Шўрчи дон маҳсулотлари” АЖнинг 64,3 фоиз акция
пакети

66,6

“Bandixon ShDM Don Klaster” МЧЖ

5

“Оқтош Дон” АЖнинг
57,4 фоиз акция
пакети

22,5

“Humo Agro Platinum” Ф/Х

6

“Тошкент дон маҳсулотлари” АЖ устав фондидаги 51,0 фоиз акция пакети

85,0

“Corn City” МЧЖ

7

“Қўқон дон маҳсулотлари” АЖнинг 64,3 фоиз акция
пакети

52,0

“Bekobod Bug`Doy Cluster” МЧЖ

8

“Самарқанд дон маҳсулотлари” АЖнинг 72,3 фоиз акция
пакети

55,0

“Humo Agro Platinum” Ф/Х

 

Савдо жараёнининг 2-босқичига ўтган дон корхонасидаги давлат улуши (акция пакети) ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2024 йил 21 июнь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши
(фоизда)

Лот рақами

I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари

1

“Қизилтепа ун заводи” АЖ

Навоий вилояти

93,5

9880773 

2

“Боғот дон” АЖ

Хоразм вилояти

65,5

9880776 

3

“Учқўрғон дон маҳсулотлари” АЖ

Наманган вилояти

79,3

9880777 

4

“Жомбой дон маҳсулотлари” АЖ

Самарқанд вилояти

57,4

9880774 

5

“Асака дон маҳсулотлари” АЖ

Андижон вилояти

65,8

9880772 

6

“Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти

92,2

9880771

II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари

1

“Самарқанддон маҳсулотлари” АЖнинг “Нуробод дон” филиали

Самарқанд вилояти

мулкий мажмуа

9880775 

 

Пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларига тўғридан-тўғри сотиб олиш бўйича таклифлар юбориладиган дон корхоналарининг акция пакетлари

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши
(фоизда)

1

“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Нукус шаҳри

80,2

2

“Конират ун заводи” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қўнғирот тумани

95,6

3

“Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғиcтон Республикаси,
Тахиатош тумани

91,6

4

“Чимбойдон” МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Чимбой тумани

93,6

5

“Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” АЖ

Андижон вилояти,
Қўрғонтепа тумани

83,7

6

“Когондонмаҳсулотлари” АЖ

Бухоро вилояти,
Когон шаҳри

93,0

7

“Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ

Жиззах вилояти,
Дўстлик тумани

90,2

8

“Қашқадарёдонмаҳсулотлари” АЖ

Қашқадарё вилояти,
Қарши шаҳри

92,5

9

“Қамаши ДМҚҚ” МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Қамаши тумани

99,9

10

“Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш” МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Косон тумани

64,7

11

“Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ

Навоий вилояти,
Навоий шаҳри

61,1

12

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ

Сурхондарё вилояти,
Термиз шаҳри

88,5

13

“Қува дон маҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Қува тумани

51,0

14

“Хонқа дон маҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти,
Хонқа тумани

67,5

 

“E-auksion” электрон савдо платформасида танлов савдоларига чиқариладиган дон корхоналарининг филиаллари мулкий мажмуалари

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

1

“Қўнғирот ун заводи” АЖнинг “Қонликўл гуриш” филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қонликўл тумани

2

“Чимбойдон” МЧЖнинг “Қораўзак” филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қораўзак тумани

3

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Муборак дон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Муборак тумани

4

“Дон халқ-ризқи” АЖнинг “Китоб Дон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Китоб тумани

5

“Дунё-М” АЖнинг “Шаҳрисабздон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Шаҳрисабз шаҳри

6

“Дунё-М” АЖнинг «Баҳористон» филиали

Қашқадарё вилояти,
Миришкор тумани

7

“Попдонмаҳсулотлари” АЖнинг “Чуст” филлиали

Наманган вилояти,
Чуст тумани

 

 

 

1880 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech