Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Май 2020

“Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан маъқулланди

Давактив агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан маъқулланди.

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 2158 -моддаси (Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан тўлдирилиб, давлат мулкини белгиланган тартибда ижара шартномасини тузмасдан ижарага бериш, ижарага олинган давлат мулкини қабул қилиб олишда, ижара муносабатларининг объекти ҳудудига киришда ва ундан фойдаланишда ижарага олувчига асоссиз равишда тўсқинлик қилиш ёки ижарага берилаётган давлат мулкининг параметрлари ва сонини ижара шартномасида нотўғри кўрсатган ҳолда давлат мулкини ижарага бериш қонунчиликни бузганлиги учун:

  • мансабдор шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солиш;
  • худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрорий содир этилган бўлса мансабдор шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солиш назарда тутилмоқда.

Ушбу Қонун лойиҳасини қабул қилиниши давлат мулкини ижарага беришда йўл қўйилаётган қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш, давлат мулкини ижарага беришда шаффофликни ва соғлом рақобат мухитини яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини кафолатлаш имконини беради.

125 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech