Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Февраль 2024

“E-auksion” платформасининг 2023 йилдаги фаолияти натижалари ва "E-auksionshop" электрон савдо дўкони юзасидан брифинг

YouTube орқали кўриш учун ҳавола

Матн:

“E-auksion” электрон савдо платформаси орқали 2023 йилда амалга оширилган ишлар, уларнинг натижалари ҳамда долзарб мавзулар бўйича қисқача ҳисобот бермоқчимиз.

Ҳисобот даврида платформага умумий қиймати 19,7 трлн сўм бўлган 336 538 та лот электрон савдоларга чиқарилди.

Хусусан, давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар мулклари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ва ижарага бериш;

Қишлоқ хўжалиги ер майдонларини фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун ҳамда юридик шахсларга узоқ муддатли ижарага бериш;

Кўчма савдо объектлари жойларини тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш;

Ижро ҳужжатлари асосида мол-мулклар реализацияси ҳамда хусусий буюртмалар бўйича электрон-онлайн аукцион ва танловлар ташкил этилди.

Бошланғич нархи 8,4 трлн сўм бўлган 302 490 та лот 11,9 трлн сўмга ёки 3,5 трлн сўм қимматроқ нархга сотилди. Хусусан:

  • 3 трлн 745 млрд сўмлик, 1 953 та давлат активлари 4 трлн 259 млрд сўмга;
  • 782 млрд сўмлик, 13 112 та ер участкалари 1 трлн 223 млрд сўмга;
  • 162 млрд сўмлик, 10 663 та давлат мулки ижараси 321 млрд сўмга;
  • 1 трлн сўмлик, 3 213 та ижро ҳужжатлари бўйича мулклар 1 трлн 251 млрд сўмга;
  • 34 млрд сўмлик, 332 та ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ва дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи 158 млрд сўмга;
  • 4,2 млрд сўмлик, 17 077 та кўчма савдо жойлари 28 млрд сўмга реализация қилинди.

Бундан ташқари, 2023 йил давомида янги тартибга асосан норматив қиймати 1 трлн 915 млрд сўмлик 249 617 та қишлоқ хўжалиги ер майдонлари электрон танловлар орқали маҳаллий бюджетга 3 трлн 791 млрд сўм қўшимча тўлов тўлаш мажбурияти билан ижарага берилди.

2023 йил давомида “E-auksion” электрон савдо платформасига 4 млн 853 минг нафар фойдаланувчи ташриф буюрди ҳамда ўтказилган электрон аукцион ва танлов савдоларида 799 049 нафар жисмоний ва юридик шахслар қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 526-сонли қарорига асосан “E-auksionshop” электрон савдо дўкони яратилиб, давлат даромадига олинган мол-мулкларни соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида сотиш йўлга қўйилди. Ушбу электрон дўконида хусусий мулкдорлар учун ҳам ўзларига тегишли мулкларни сотиш имконияти яратилган.

986 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech