Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Март 2023

8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир

Жамиятнинг маданият даражаси, маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади. Энг гўзал ойнинг энг нафис байрами - хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси йил сайин умумдавлат аҳамиятига эга бўлиб, юқори мақом даражасига кўтарилмоқда.

Ушбу қаторда бугун Давлат активларини бошқариш агентлигида 8 мартХалқаро хотин-қизлар куни нишонланди ва байрам тадбири ташкил қилинди.

Бугунги кунда Давактив тизимида ўнлаб опа-сингилларимиз меҳнат қилиб келишмоқда. Уларнинг самарали фаолият юритишлари, муттасил ўз устида ишлаб, малака оширишлари ва илғор хориж тажрибаларини ўзлаштиришлари учун барча шароитлар яратилган.

Тантанали тадбирда тизимдаги хотин-қизларнинг касб маҳорати алоҳида эътироф этилди. Улар ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, юксак профессионал даражада бажариб келмоқдалар.

Тадбирда сўзга чиққанлар опа-сингилларимизни мазкур гўзал айём билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, баҳорий кайфият ҳамроҳ бўлишини тилаб қолдилар ва аёлларга бағишланган табрик шерларини эшиттирдилар.

1247 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech