Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Март 2024

8 март – Халқаро  хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир

8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами куни гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради. Қутлуғ санада хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси йил сайин умумдавлат аҳамиятига эга бўлиб, юқори мақом даражасига кўтарилмоқда.

Давлат активларини бошқариш агентлигида ҳам 8 мартХалқаро хотин-қизлар куни нишонланди ва байрам тадбири ташкил қилинди.

Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир. Улуғ донишмандлар Ватанга энг муносиб  таъриф излаганда, уни Она сиймосига қиёс этганларида катта маъно бор.

Халқимизнинг буюк тарихида ўзининг жасорат ва матонати, ақл-заковати, нафосат ва назокати билан ўчмас ном қолдирган Тўмарис, Бибихоним, Гулбаданбегим, Зебунисо, Нодира, Увайсий, Анбар Отин ва бошқа юзлаб аёлларимизни ҳамиша эҳтиром билан тилга оламиз. Аёлларга бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиромимизнинг яна бир сабаби шундаки, аёл аввало ҳар бир инсоннинг бешигини тебратадиган, унинг юрагига одамийлик фазилатларини сингдирадиган, уни ҳаёт бўронларидан асраб-авайлайдиган фидоий инсондир.

Тадбирда сўзга чиққанлар гўзал аёлларни ва опа-сингилларимизни баҳор ва нафосат айёми бўлмиш байрам билан табриклаб, уларга узоқ умр, оилавий бахт-саодат, баҳорий кайфият ҳамроҳ бўлишини тилаб қолдилар ва аёлларга бағишланган табрик шерларини эшиттирдилар.

1068 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech