Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Октябрь 2023

Германия Федерал Молия вазирлиги томонидан "Давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш бўйича Германия тажрибаси" мавзусида семинар ўтказилди

Ўзбекистонда бўлиб турган Германия Федерал Молия вазирлиги департаменти директори доктор Андреас Керст бошчилигидаги делегация билан ҳамкорликда Давактив агентлиги ходимларининг институционал салоҳиятини оширишга қаратилган “Давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш бўйича Германия тажрибаси” мавзусидаги амалий-семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Давактив агентлиги ходимлари, жумладан барча ҳудудий бошқармалар ва таркибий тузилмалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинар маърузачилари сифатида Германия Федерал Молия вазирлиги департаменти директори доктор Андреас Керст, департамент директори ўринбосари доктор Фредерику Фрухт ва Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) лойиҳа директори Доктор Бертҳолд Волберг ҳамда “Indecon consulting” раҳбари Матиас Нейм иштирок этди.

Шу ўринда, доктор Андреас Керст ўз марузасида Германия Федерациясининг давлат активларини бошқариш тамойиллари, бунда Корпоратив бошқарув Федерал кодексининг асосий мақсадлари, Федерациянинг хусусийлаштириш сиёсатидаги ҳуқуқий асослари ва унинг турлари билан тадбир иштирокчиларини яқиндан таништириб ўтди.

Шунингдек, маърузачилар Германия Федерациясида хусусийлаштириш соҳасида эришилган ютуқлар ва камчиликлар, мазкур жараёнда эътибор қаратилиши лозим ва муҳим бўлган жиҳатлар, қолаверса, давлат иштирокидаги корхоналарни бозор механизимига ўтказиш қадамлари юзасидан тажрибалари билан бўлишди.

Ўз навбатида, иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотган мазкур семинар савол-жавобга бой ўтди ҳамда Давактив агентлиги ходимларининг касбий билимларини оширишда самарали хизмат қилди.

1193 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech