Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Февраль 2021

Хусусийлаштириш жараёнларини кенг ёритиш ва давлат активлари маркетинги бўйича “PR” компаниясини танлашга доир таклифлар учун сўров (RfP)

  1. Умумий маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сон ва 2021 йил 11 февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6167-сон фармонларига мувофиқ, халқаро консалтинг, аудит ва инвестиция компаниялари, инвестиция банклари ва бошқа профессионал ташкилотларни (профессионал ташкилотлар) жалб этган ҳолда давлат активларини хусусийлаштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш амалиёти бошланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё миқёсида ислоҳотга йўналтирилган ва бизнес учун жозибадор мамлакат сифатида имижини шакллантириш ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини етакчи халқаро оммавий ахборот воситаларида фаол ёритиш  орқали қўллаб-қувватлаш. Шу билан бирга, республикамизнинг инвестиция жозибадорлигини хорижий инвесторларга ва манфаатдор ишбилармон доираларга ижобий етказиш;

Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги (Агентлик) ва "Uzassets" АЖ томонидан оммавий ахборот воситаларида тарғибот ва ташвиқот олиб бориш, тематик конференциялар ва семинарлар ташкил этиш, хусусийлаштириш жараёнларига хорижий ва миллий инвесторларни жалб қилиш учун кенг кўламли маркетинг ишларини олиб бориш мақсадида халқаро “PR” компания (ёки консорциум) жалб қилиш кўзда тутилган. 

  1. Мақсадлар

 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан олиб борилаётган ислоҳотлар, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қилинаётган самарали ишлар ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган хусусийлаштириш режаларига мувофиқ амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида, жумладан, нуфузли халқаро нашрларда кенг ёритиш (масалан: Forbes, Bloomberg, FT, Economist, bneIntellinews).

2. “IPO/SPO, M&A” бўйича профессионал хизмат кўрсатувчи инвесторлар, фондлар, воситачилар ва компанияларнинг керакли аудиториясини жалб қилиш мақсадида сотилиши белгиланган давлат активларининг маркетинги, доимий равишда инглиз (рус ва ўзбек) тилида тақдимотлар ўтказиш, инфографика, рисолалар, электрон хабарномалар ва аналитик маълумотлар тайёрлаш.

3. Маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда,  халқаро ҳамкорлар, ХМИ (ЖБ, ЕТТБ, ОТБ ва бошқалар), аудиторлик компаниялари ва консультантлар иштирокида хусусийлаштириш жараёни бўйича инвестиция ва тематик форумлар, конференциялар, давра суҳбатларини ташкил этиш, эришилган натижаларни кенг ёритиш, халқаро инвесторлар ва манфаатдор томонлар билан услубий муҳокамалар ва халқаро тажриба алмашиш ҳамда очиқ мулоқотлар ўтказилишини таъминлаш.

3. Иш ҳажми

Ушбу техник вазифаларни (кейинги ўринларда – ТВ.) амалга ошириш халқаро PR-компаниялар (ёки консорциум) иштирокида 8 ойга мўлжалланган. Иш ҳажми қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:

                                                                                                                                                      I. Маркетинг

т/р

Амалга ошириладиган ишлар

Муддати*

Кутилаётган натижа

1.1

Босма материалларни, брошюраларни, электрон хабарномаларни, бюллетенлар ва тақдимотларни тайёрлаш

Шартнома имзолангандан кейин доимий равишда

Сотилиши белгиланган давлат активлари ва хусусийлаштириш дастури  тўғрисида брошюралар, бюллетенлар ва таҳлилий материаллар

 

2021-2025 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш дастурининг асосий тафсилотлари ёритиб берилади

1.2

Хусусийлаштириш дастурини кенг ва мақбул ёритиш учун ташвиқот воситаларини ва ўз  ресурсларини мақбуллаштириш (Агентлик ва  УзАссетс веб-сайтлари)

Шартнома имзолангандан

кейин  1-2  ой давомида

Қайд этилган тилларда веб-сайт интерфейси ва маълумотлар яхшиланади. 

Ташриф буюрувчилар сони ошади

1.3

Сотилиши белгиланган давлат активлари тўғрисида ташвиқот видеофильмларини тайёрлаш

Шартнома имзолангандан кейин доимий равишда

Мақсадли аудиторияни хусусийлаштириш дастури билан таништиришга қаратилган 3-5 дақиқалик видеоматериаллар (инглиз ва рус тилларида). Видеоматериаллар янги веб-сайтларда ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш учун мақбуллаштирилади

*) Шартнома имзолангандан кейин доимий равишда

  

  II. Инвестиция ва тематик форумлар, конференциялар, давра суҳбатлари, тақдимотлар ўтказиш

Амалга ошириладиган ишлар

Муддати*

Кутилаётган натижа

2.1

Махсус семинарлар (3-4)

Шартнома имзолангандан кейин ҳар икки ойда

Халқаро ҳамкорлар, ХМТ (ЖБ, ЕТТБ, ОТБ ва бошқалар), аудиторлик компаниялари ва консультантлар иштирокида хусусийлаштириш жараёнлари бўйича тадбирлар ўтказиш. Хусусийлаштириш соҳаси бўйича услубий ёндашувларни муҳокама қилиш ва халқаро тажрибани ўрганиш.

2.2

Хусусийлаштириш дастурини амалга ошириш бўйича юқори даражадаги йиллик  конференция

Шартнома имзолангандан кейин 4 ой ўтиб

Ҳукумат, ХМИ, халқаро экспертлар, инвесторлар, юқори даражадаги раҳбарлар иштирокида. Натижалар  қамровининг кенглиги ва хусусийлаштириш дастури

2.3

Активларни молиявий / хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчилар билан ҳамкорликда инвесторлар иштирокида доимий равишда ўтказиладиган конференциялар, шу жумладан, масофадан туриб (Zoom) ва тақдимотлар ўтказиш.

Шартнома имзолангандан кейин ҳар ойда

Салоҳиятли инвесторлар ва манфаатдор томонлар, шунингдек, миллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари билан очиқ мулоқот.

 

 III. Инвесторлар ва манфаатдор томонлар, шунингдек, миллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари билан очиқ мулоқотлар.

Амалга ошириладиган ишлар

Муддати*

Кутилаётган натижа

3.1

Агентлик вакилларининг халқаро журналистлар билан ишлаш  кўникмасини ошириш. Инқирозли/фавқулодда ҳолатларда жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш ва ижтимоий тармоқларда брифинглар, интервьюлар, пресс-релизлар тайёрлаш.

Доимий равишда

Агентлик ходимлари инқирозли/фавқулодда ҳолатларда жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш, интервьюлар ва брифинглар тайёрлаш, миллий ва хорижий журналистлар билан ишлаш бўйича қўшимча билим ва илғор тажрибаларни эгаллайдилар.

3.2

Хорижий оммавий ахборот воситаларида мақолалар ва шарҳларнинг нашр этилиши (Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш дастури тўғрисидаги янгиликлар оқимини кўпайтириш)

 

Тахминан ҳар ойда 2 та мақола

Агентлик директори ва УзАссетс раҳбарияти томонидан мақолалар ва интервьюлар нашр этилиши. Дастлабки мавзуларга

1) миллий иқтисодиётни хусусийлаштириш ва либераллаштириш дастури; 

2) Ўзбекистоннинг давлат корхоналарида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш бўйича ҳаракатлари;

3) сотилиши белгиланган давлат активларининг таҳлили ва кенг қамрови киради.

3.3

Халқаро оммавий ахборот воситалари билан алоқалар

Шартнома имзолангандан кейин ҳар ойда

Агентлик мутасаддилари учун маҳаллий ва халқаро журналистлар билан пресс-турлар ва онлайн суҳбатлар ташкил этиш. Оммавий ахборот воситаларида Хусусийлаштириш дастури тўғрисида халқаро жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш.

*) зарур ҳолларда

Ишни ташкил этиш тартиби.

  1. Лойиҳа Хусусийлаштириш дастури ва юқорида қайд этилган иш режасига мувофиқ, ўз вақтида ва ажратилган бюджет доирасида амалга оширилиши керак.
  2. Лойиҳанинг барча иштирокчилари билан ўзаро самарали алоқалар (жамоатчилик ва инвесторлар билан алоқалар, манфаатдор томонлар, ОАВ, Давлат активларини бошқариш агентлиги, УзАссетс ва бошқалар).
  3. Ушбу техник вазифаларни бажаришда консультант барча техник ва ташкилий ишлар бўйича Агентлик ва УзАссетс билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди.

Консультантнинг Иш самарадорлиги кўрсаткичлари.

Консультантнинг иш фаолияти ушбу техник вазифалар ва 3-бандда келтирилган иш ҳажмига мувофиқ, режалар/ҳисоботларни ўз вақтида тайёрлаш билан баҳоланади.

  1. Кутилаётган натижалар

Хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари бўйича маркетинг материалларининг сифати яхшиланади ва халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади.

Инвесторларни хусусийлаштиришга жалб қилишда маркетинг ва “PR” орқали ушбу жараёнлар кенг ёритилади.

Агентлик жамоаси хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга бўлади.

Нуфузли халқаро оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикасида Хусусийлаштириш дастури ва унинг натижалари ҳақидаги ижобий янгиликлар оқими кўпаяди.

Тематик семинарлар ва хусусийлаштириш бўйича катта йиллик конференция ўтказилади.

  1. PR консультантлар (консорциум)га қўйиладиган талаблар.

Коммуникация, маркетинг ҳамда Ҳукумат доирасида тажрибага эга бўлган юқори малакали экспертлар; 

Рус, ўзбек ва инглиз тилларини билиши талаб этилади;

Консультантлар жамоаси Ўзбекистон Республикасида резидент бўлишлари талаб этилади;

  1. Шартнома муддати.

Шартнома муддати имзоланган кундан бошлаб 8 ой, узайтириш имконияти билан.

  1. Агентлик томонидан тақдим этиладиган ресурслар.

7.1 Агентлик мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ тузиш: "Активлар" АЖ белгиланган техник вазифалар доирасида консультантлар билан ишлашни мувофиқлаштиради;

7.2 Консультантнинг маҳаллий манфаатдор томонлар, давлат органлари, ДИКлар, Агентлик, УзАссетс раҳбарияти билан доимий мулоқоти ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.

  1. Хизматни молиялаштириш шартлари:

Хизматларни молиялаштириш манбалари халқаро молия институтлари ва Агентликнинг ўз ресурслари бўлиши мумкин.

Консультант Агентликка иш режасига мувофиқ ҳисобот беради, бажарилган ишлар бўйича ҳисоботларни тақдим этади. Шу билан бирга, маслаҳатчи:

  1. Техник вазифанинг 3-банди "иш кўлами"да кўрсатилган материалларни ўз вақтида ишлаб чиқади ва  тақдим этади;
  2. Ҳисобот давридан кейинги 5 иш куни мобайнида лойиҳанинг бориши бўйича хулоса ҳисоботларини тақдим этади;
  3. Лойиҳа тугаганидан кейин икки ҳафта ичида якуний лойиҳа ҳисоботини ишлаб чиқади.

Барча режалар/ҳисоботлар рус ва инглиз тилларида ёзилиши ва электрон почта орқали Агентликка юборилиши керак.

  1. Таклифларни тақдим этиш

Илтимос, таклифларингизни жорий йил 3 март 18.00 дан кечиктирмасдан қуйидаги манзилларга юборинг:

Шохрух Охунов, Халқаро ҳамкорлик ва протокол бошқармаси.
Тел.: +998 71 259 21 87, почта: cooperation@dakavtiv.uz .

Акрам Муҳамматқулов, "UzAssets" АО инвестиция компанияси
Тел.: +998 71 259 22 38, почта: a.mukhamatkulov@uz-assets.uz

2686 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech