Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Декабрь 2022

Дон корхоналаридаги давлат улуши бўйича савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 22 декабрдаги эълонига мувофиқ, талабгорлардан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон кўринишда тижорат таклифлари қабул қилинган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 29 декабрь куни соат 16:00да Давактив агентлигида дон корхоналаридаги давлат улуши бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичига ўтказилган талабгорларнинг электрон кўринишдаги таклифлари очилади.

Ушбу жараёнга Давлат тендер комиссияси аъзолари, талабгорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади, шунингдек шахсан қатнаша олмайдиган талабгорлар учун видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирок этиш имконияти яратилади (https://us06web.zoom.us/j/87433935666).

Ишчи орган ўз ҳисоботини тайёрлаб, Давлат тендер комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади ва иккинчи босқич якунлари бўйича маълумотлар Давактив агентлиги томонидан белгиланган тартибда эълон қилинади.

 

 

1911 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech