Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Январь 2023

Чорвачилик фермаси бўйича савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Оммавий савдоларга чиқарилган Хоразм вилояти, Шовот тумани, “Остана” маҳалласида жойлашган чорвачилик фермаси бўйича савдо жараёнининг биринчи босқичи якунланиб, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, савдо жараёнининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлардан 2023 йил 25 январь соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар “E-auksion электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади.

Ушбу активлар бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичида иштирок этган барча талабгорларга Ишчи орган томонидан жараён юзасидан хабарномалар юборилади.

Ўз навбатида, савдоларнинг биринчи босқичида таклиф келиб тушмаганлиги сабабли савдоси ўтказилмаган чорвачилик фермалари бўйича “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифларни қабул қилиш 15 кун муддатга узайтирилди.

1411 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech