Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Июнь 2023

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Оммавий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича навбатдаги савдо жараёнининг биринчи босқичи якунланиб, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра:

I. Cавдо жараёнларининг иккинчи босқичга ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди ва ушбу талабгорлардан 2023 йил 16 июнь соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади;

II. Cавдо жараёнида рақобат муҳити таъминланмаган активлар бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичида талабгорлардан таклифларни қабул қилиш муддати 15 кунга узайтирилди.

Ушбу давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичида иштирок этган барча талабгорларга Ишчи орган томонидан индивидуал хабар юборилади.

Ўз навбатида, савдо жараёнларини давом эттириш учун етарли таклифлар шаклланмаган ва савдода қатнашиш бўйича таклифлар келиб тушмаган қуйидаги дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали такрорий савдоларга чиқарилади.

 

Савдо жараёнининг 2 босқичига ўтган дон корхонасидаги давлат улуши (акция пакети)
Талабгорлардан таклифлар 2023 йил 16 июнь соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (фоизда)

Лот рақами

1.

“Шовот дон маҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти,
Шовот тумани

51,0

 6026414

Савдо муддати узайтирилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2023 йил 26 июнь соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (фоизда)

Лот рақами

Дон корхоналаридаги давлат улуши

1.

“Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш” МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Косон тумани

64,8

 6026917

Дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуаси

2.

“Қўқон дон маҳсулотлари” АЖнинг “Қўқон дон” филиали

Фарғона вилояти,
Қўқон шаҳри

мулкий мажмуа

6026928

Такрорий савдоларга чиқарилган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
Талабгорлардан таклифлар 2023 йил 26 июнь соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши
(%)

Лот рақами

Дон корхоналаридаги давлат улуши

1.

“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Нукус шаҳри

80,2

6026915

2.

“Конират ун заводи” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қунғирот тумани

95,6

6026920

3.

“Асака дон маҳсулотлари”АЖ

Андижон вилояти,
Асака тумани

65,8

6026922 

4.

“Когондонмаҳсулотлари” АЖ

Бухоро  вилояти,
Когон шаҳри

93,0

6026916

5.

“Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ

Жиззах вилояти,
Дўстлик тумани

90,2

6026919

6.

“Қизилтепа ун заводи” АЖ

Навоий вилоят,
Қизилтепа шаҳри

93,5

6026921

7.

“Ховос дон маҳсулотлари” АЖ

Сирдарё вилояти,
Ховос тумани

94,2

6026918 

8.

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ

Сурхондарё вилояти,
Термиз шаҳри

88,5

9.

“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Фарғона шаҳри

51,0

6026926

10.

“Қўқон дон маҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Қўқон шаҳри

64,3

6026931

11.

"Жума элеватори" АЖ

Самарқанд вилояти, Пастарғом тумани

68,3

6026930 

Дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари

12.

"Қўнғирот ун заводи" АЖнинг
"Қанликўл гуриш" филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қанликўл тумани

мулкий мажмуа

6026924 

13.

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг "Муборак дон" филиали

Қашқадарё вилояти,
Муборак тумани

мулкий мажмуа

6026929

14.

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Ғузор ун" филиали

Қашқадарё вилояти,
Ғузор тумани

мулкий мажмуа

6026925

15.

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖнинг "Алпомиш ун тегирмон" филиали

Сурхондарё вилояти,
Жарқўрғон тумани

мулкий мажмуа

6026927 

16.

“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖнинг "Марғилон дон" филиали

Фарғона вилояти,
Марғилон шаҳри

мулкий мажмуа

6026923

 

1772 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech