Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Июнь 2023

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарори ижроси доирасида хусусийлаштирилиши белгиланган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичида талабгорлардан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон кўринишда таклифлар қабул қилинган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 16:00да Давактив агентлигида кўриб чиқиш учун етарли таклиф шаклланган давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичидаги талабгорларнинг электрон кўринишдаги таклифлари очилади.

Ушбу жараёнга Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси (кейинчалик – Хусусийлаштириш Давлат комиссияси) аъзолари, талабгорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади, шунингдек шахсан қатнаша олмайдиган талабгорлар учун видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирок этиш имконияти яратилади.

Давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичида таклиф юборган ҳар бир талабгорга Ишчи орган томонидан индивидуал хабар йўлланган.

Ишчи орган ўз ҳисоботини тайёрлаб, Хусусийлаштириш Давлат комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади ва биринчи босқич якунлари бўйича маълумотлар Давактив агентлиги томонидан белгиланган тартибда эълон қилинади.

Ўз навбатида, савдоларнинг биринчи босқичида ягона талабгор томонидан таклиф юборилганлиги ҳамда таклиф келиб тушмаганлиги сабабли савдоси ўтказилмаган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиалларининг мулкий мажмуалари “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали 15 кун муддатга такрорий савдоларга чиқарилади.

 

Такрорий оммавий савдоларга чиқариладиган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари
РЎЙХАТИ

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (%)

 Дон корхоналаридаги давлат улуши

1.

“Қорақалпоқдонмаҳсулотлари” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Нукус шаҳри

80,2

2.

“Конират ун заводи” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси, Қунғирот тумани

95,6

3.

“Асака дон маҳсулотлари”АЖ

Андижон вилояти,
Асака тумани

65,8

4.

“Когондонмаҳсулотлари” АЖ

Бухоро  вилояти,
Когон шаҳри

93,0

5.

“Дўстликдонмаҳсулотлари” АЖ

Жиззах вилояти,
Дўстлик тумани

90,2

6.

“Қизилтепа ун заводи” АЖ

Навоий вилоят,
Қизилтепа шаҳри

93,5

7.

“Ховос дон маҳсулотлари” АЖ

Сирдарё вилояти,
Ховос тумани

94,2

8.

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ

Сурхондарё вилояти,
Термиз шаҳри

88,5

9.

“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Фарғона шаҳри

51,0

10.

“Қўқон дон маҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Қўқон шаҳри

64,3

Дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари

11.

"Қўнғирот ун заводи" АЖнинг

"Қанликўл гуриш" филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қанликўл тумани

мулкий мажмуа

12.

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг "Муборак дон" филиали

Қашқадарё вилояти,
Муборак тумани

мулкий мажмуа

13.

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг “Ғузор ун" филиали

Қашқадарё вилояти,
Ғузор тумани

мулкий мажмуа

14.

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖнинг "Алпомиш ун тегирмон" филиали

Сурхондарё вилояти,
Жарқўрғон тумани

мулкий мажмуа

15.

“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖнинг "Марғилон дон" филиали

Фарғона вилояти,
Марғилон шаҳри

мулкий мажмуа

650 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech