Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Ноябрь 2023

“Дори-Дармон” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнлари тўғрисида маълумот

Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – “Давактив агентлиги”) “Дори-Дармон” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз давлат улуши (кейинги ўринларда – Актив)ни сотиш бўйича (кейинги ўринларда – Битим)  танлов эълонига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади.

“Portfolio Investments“ МЧЖ компанияси (кейинги ўринларда Маслаҳатчи) ушбу Битим бўйича Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича етакчи маслаҳатчиси ҳисобланади.

Маслаҳатчи томонидан хусусийлаштириш жараёнининг Қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларни (Express of interest), Мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни (NBO), Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш жараёнлари амалга оширилган.

Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш босқичидаги талабгорлар томонидан Активни сотиб олиш бўйича билдирилган нарх таклифлари, Консультант томонидан ҳисобланган ушбу активни сотиш мумкин бўлган қиймат диапазонидан пастлиги, шунингдек, бошқа кўплаб салоҳиятли талабгорлардан ушбу хусусийлаштириш жараёнида қатнашиш қизиқиши билдирилганлиги сабабли ушбу инвесторларга қўшимча имконият яратиш мақсадида, Маслаҳатчи томонидан хусусийлаштириш жараёнларини Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш босқичидан давом эттириш ҳамда ушбу босқичда барча қизиқиш билдирган талабгорлардан активни сотиб олиш бўйича мажбуриятга эга бўлган таклифларини қабул қилиш юзасидан тавсия берилган.

Шунга кўра, Давактив агентлиги “Дори-Дармон” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнларини Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO) қабул қилиш босқичидан давом эттирилишини эълон қилади.

Бунда:

1. Ушбу босқич барча талабгорлар учун очиқ.

2. Қизиқиш билдирган барча талабгорлар билан Ахборотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланади ва уларга Маслаҳатчи томонидан тайёрланган Активни сотиб олиш нархи бўйича мажбуриятга эга бўлган таклифларни тайёрлаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган маълумотлар тўплами (Information Memorandum) ҳамда молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик бўйича таҳлилий ҳисоботлари билан танишиш имконияти берадиган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш имконияти берилади.

3. Талабгорлардан қуйидаги маълумотлар билан бирга сотиб олиш бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) тақдим этишлари сўралади:

  • Иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР ва фаолият тури);
  • Иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;
  • Охирги 3 йилги фаолияти бўйича молиявий ҳисоботи (МҲХС афзалроқ);
  • Активни сотиб олиш бўйича нарх таклифи.

4. “Дори-Дармон” АЖдаги 51 фоиз давлат улуши қуйидаги ижтимоий мажбуриятлар билан сотилади:

  1. Тижорий шартнома асосида республика соғлиқни сақлаш тизими муассасаларини ҳаётий муҳим бўлган асосий дори-дармонлар билан таъминлаш (Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 20 майдаги 131-сон қарори доирасида);
  2. Компенсация қилиш шарти билан тижорий шартнома асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг номенклатураси бўйича давлат захираларидаги дори воситаларини сақлаш;
  3. Давлат-хусусий шериклик шартномаси асосида ташкил этилган ижтимоий дорихоналар фаоилятини сақлаб қолиш ва юритиш (Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334-сон қарори доирасида);
  4. Компенсация қилиш шарти билан тижорий шартнома асосида таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 14 тоифадаги шахсларни бепул дори воситалари билан таъминлаш мажбуриятларини сақлаб қолиш (Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 июлдаги 204-сон қарори доирасида).

Мажбуриятга эга бўлган таклифлар иштирокчининг хоҳишига кўра ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тайёрланиши мумкин.

Талабгорлар Мажбуриятга эга бўлган таклифларини (BO) 2023 йил 27 ноябрь соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар қуйидаги электрон почта манзилига юборишлари лозим: munir.yakubov@piamg.uz.

Қабул қилинган аризалар қуйидаги мезонлар бўйича сараланади:

  • давлат улушини сотиб олиш учун тўловга қобилиятлилиги;
  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
  • талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши лозим. Шу билан бирга, ариза топширилган санада талабгорлар санкцияланган шахс/(лар) ёки юқорида айтиб ўтилган санкция органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов объекти/(лар) бўлмаслиги керак. Шунингдек, талабгорлар (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири юқорида айтиб ўтилган муассасалар ва давлатларнинг санкциялар режимига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шўба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлишлари лозим ва Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири), шунингдек унинг тегишли шахсларидан бирортасининг асосий молиялаштирувчи томонлари ёки кредиторлари санкциядаги шахслар ёки санкциядаги шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан эгалик ва назорат қилинадиган банклар ёки молия институтлари бўлмаслиги лозим.

Эсатиб ўтамиз, ушбу босқич барча Иштирокчилар учун очиқ!

Дисклеймер

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги, Portfolio Investments ва Компанияни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва Portfolio Investments ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай ҳолатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор шахслар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги, Компания ва Portfolio Investments томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(iv) исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Битимга тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

2083 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech