Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Август 2022

Профессионал консалтинг компанияси жалб этилиши юзасидан ахборот

Тегишли хусусийлаштириш дастурига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан UzAuto TRAILER” МЧЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш бўйича тегишли Танлов эълонига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур танлов жараёнида, 4 та профессионал ташкилотлар, жумладан консорциум шаклидаги таклифлар қабул қилиниб, уларнинг молиявий таклифи, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари асосида сараланди.

Ўз навбатида, ушбу жараёнга хорижий профессионал консультантлар билан бир қаторда кўплаб маҳаллий консалтинг компаниялари иштирок этгани мазкур соҳада рақобат муҳити янада ошаётганлигини ҳамда маҳаллий бозорда салоҳиятли консалтинг компаниялар сони ортиб бораётганлигини кўрсатади.

Саралаш натижасида, “Mosaic Financial” компанияcи хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида танлов ғолиби деб топилди.

“Mosaic Financial” компанияси маҳаллий капитал бозорида инвестиция воситачиси ва инвестицион активларнинг ишончли бошқарувчиси, шунингдек инвестиция маслаҳатчиси сифатида фаолият юритади. Шу билан бирга, Инвестиция институтлари миллий уюшмаси аъзоси хисобланади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги жалб этилган профессионал консалтинг компанияси билан бирга ушбу активнинг рақобат тамойилларига асосланган шаффоф ва муваффақиятли сотилиши учун барча чораларни кўради.

2639 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech