Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Июль 2022

Профессионал ташкилот жалб этилиши юзасидан ахборот

Тегишли хусусийлаштириш дастурига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Uzpaynet” МЧЖнинг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича етакчи консультант жалб қилиш бўйича тегишли Танлов эълонига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур танлов жараёнида, профессионал ташкилотлар, жумладан консорциум шаклидаги таклифлар қабул қилиниб, уларнинг молиявий таклифи, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари асосида сараланди.

Унга кўра, Abrau Capital ва Centil консорциум компаниялари хусусийлаштириш юзасидан консультант сифатида танлов ғолиблари деб топилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги жалб этилган профессионал ташкилотлар билан бирга активнинг шаффоф ва муваффақиятли сотилиши учун барча чораларни кўради.

1552 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech