Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Март 2022

Профессионал ташкилотлар жалб этилиши юзасидан ахборот

Тегишли хусусийлаштириш дастурига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Бектемир спирт экспериментал заводи” АЖнинг устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича етакчи консультант ва баҳолаш юзасидан мустақил баҳоловчи ташкилот жалб қилиш бўйича тегишли Танлов эълонларига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.

Мазкур танлов жараёнларида, профессионал ташкилотлар, жумладан консорциум шаклидаги таклифлар қабул қилиниб, уларнинг молиявий таклифи, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари асосида сараланди.

Унга кўра, Abrau Capital ва Centil консорциум компаниялари хусусийлаштириш юзасидан консультант сифатида ҳамда Baholash va Konsulting Markazi компанияси баҳолаш ишларини танлов ғолиблари деб топилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги жалб этилган профессионал ташкилотлар билан бирга активнинг шаффоф ва муваффақиятли сотилиши учун барча чораларни кўради.

3069 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech