Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Сентябрь 2022

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Оммавий савдоларга чиқарилган қуйидаги 13 та Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнининг биринчи босқичи якунланиб, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарори билан мазкур давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичга ўтган талабгорлар рўйхати тасдиқланди.

Савдо жараёнининг иккинчи босқичига ўтган талабгорлардан 2022 йил 4 октябрь соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар тижорат таклифлари, яъни сотиб олиш нархи, тўлов муддати ва тўлов қобилияти бўйича таклифлар “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали қабул қилинади.

Ушбу давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичида иштирок этган барча талабгорларга Ишчи орган томонидан алоҳида расмий хабарномалар юборилади.

Шу билан бирга, савдо жараёнларини давом эттириш учун етарли таклифлар шаклланмаган қуйидаги 6 та дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали 15 кун муддатга такрорий савдоларга чиқарилади.

Ўз ўрнида, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 7 сентябрдаги эълонига мувофиқ талабгорлардан таклиф қабул қилиш муддати узайтирилган қуйидаги 8 та дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдоларнинг биринчи босқичида таклиф келиб тушмаганлиги сабабли “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали талабгорлардан таклифларни қабул қилиш 15 кун муддатга узайтирилади. 

 

 

Савдо жараёнининг 2-босқичига ўтган дон корхоналари ва филиалларидаги давлат улуши

Талабгорлардан таклифлар 2022 йил 4 октябрь соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (%)

Лот рақами

I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари

1.

“Андижондонмаҳсулот” АЖ

Андижон вилояти,
Андижон шаҳри

51,0

3106563

2.

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖ

Қашқадарё вилояти,
Косон шаҳри

64,8

3106566

3.

“Қизилтепа ун заводи” АЖ

Навоий вилоят,
Қизилтепа шаҳри

93,5

3106564

4.

“Попдонмаҳсулотлари” АЖ

Наманган вилояти,
Поп шаҳри

92,8

3106565

5.

"Сурхондарёдонмаҳсулотлари" АЖ

Сурхондарё вилояти,
Термиз шаҳри

88,5

3106567

6.

“Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ

Тошкент шахри,
Яшнаобод тумани

51,0

7.

“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Фарғона шаҳри

51,0

3106568

8.

“Шовот дон маҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти,
Шовот шаҳри

51,0

3106570

II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари

9.

“Попдонмаҳсулотлари” АЖ
“Чуст” филиали

Наманган вилояти,
Чуст тумани

Мулкий мажмуа

3106572

10.

“Оқтош Дон” АЖ
"Каттақўрғон дон" филиали

Самарқанд вилояти,
Каттақўрғон шаҳри

 Мулкий мажмуа

3106571

11.

“Охангарон дон” АЖ
"Бекобод" филиали

Тошкент вилояти,
Бекобод шаҳри

 Мулкий мажмуа

3106574

12.

“Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ
"Марғилон дон" филиали

Фарғона вилояти,
Марғилон шаҳри

 Мулкий мажмуа

3106573

13.

“Қўқон дон маҳсулотлари” АЖ
"Қўқон дон" филиали

Фарғона вилояти,
Қуқон шаҳри

 Мулкий мажмуа

3106575

 

 

Такрорий савдоларга чиқарилган дон корхоналари ва филиалларидаги давлат улуши

Талабгорлардан таклифлар 2022 йил 6 октябрь соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (%)

Лот рақами

I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари

1.

“Асака дон маҳсулотлари” АЖ

Андижон вилояти,
Асака тумани

65,8

3100205

2.

“Когондонмаҳсулотлари” АЖ

Бухоро вилояти,
Когон шаҳри

93,0

3100204

3.

“Дўстликдонмаҳсулот” АЖ

Жиззах вилояти,
Дўстлик тумани

90,2

3100206

4.

“Жума элеватори” АЖ

Самарқанд вилояти,
Жума шаҳри

63,8

3100207

5.

“Хоразмдонмаҳсулотлари” АЖ

Хоразм вилояти,
Урганч тумани

92,2

3100211

II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари

6.

“Сурхондарёдонмаҳсулотлари” АЖ
“Алпомиш ун тегирмон” филиали

Сурхондарё вилояти,
Жарқўрғон тумани

Мулкий мажмуа

3100215

 

 

Талабгорлардан таклифларни қабул қилиш муддати узайтирилган дон корхоналари ва филиалларидаги давлат улуши

Талабгорлардан таклифлар 2022 йил 6 октябрь соат 18-00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилинади

Т/р

Давлат активининг номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши (%)

Лот рақами

I. Дон корхоналаридаги давлат улушлари

1.

“Қўнғирот ун заводи” АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қўнғирот тумани

95,6

3100203

2.

“Оқтош Дон” АЖ

Самарқанд вилояти,
Нарпай тумани

57,4

3100208

3.

“Ховос дон маҳсулотлари” АЖ

Сирдарё вилояти,
Ховос тумани

94,2

3100209

4.

“Қўқон дон маҳсулотлари” АЖ

Фарғона вилояти,
Қўқон шаҳри

64,3

3100210

II. Дон корхоналарининг алоҳида мулкий мажмуалари

5.

“Қўнғирот ун заводи” АЖнинг
“Қанликўл гуриш” филиали

Қорақалпоғистон Республикаси,
Қанликўл тумани

Мулкий мажмуа

3100213

6.

“Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг
“Муборак дон” филиали

Қашқадарё вилояти,
Муборак тумани

Мулкий мажмуа

3100216
7. “Косон дон маҳсулотлар қабул қилиш” МЧЖнинг
“Ғузор ун” филиали
Қашқадарё вилояти,
Ғузор тумани
Мулкий мажмуа 3100214
8. “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖнинг
“Нуробод дон” филиали
Самарқанд вилояти,
Нуробод тумани
Мулкий мажмуа 3100212
4882 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech