Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Сентябрь 2022

Дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиаллари мулкий мажмуалари бўйича савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 30 июлдаги эълонига мувофиқ талабгорлардан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон кўринишда таклифлар қабул қилинган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 16:00да Давактив агентлигида кўриб чиқиш учун етарли таклиф шаклланган давлат активлари бўйича савдо жараёнларининг биринчи босқичидаги талабгорларнинг электрон кўринишдаги таклифлари очилади.

Ушбу жараёнга Давлат тендер комиссияси аъзолари, талабгорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади, шунингдек шахсан қатнаша олмайдиган талабгорлар учун видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирок этиш имконияти яратилади (https://us02web.zoom.us/j/82999698742).

Ишчи орган ўз ҳисоботини тайёрлаб, Давлат тендер комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади ва биринчи босқич якунлари бўйича маълумотлар Давактив агентлиги томонидан белгиланган тартибда эълон қилинади.

Ўз навбатида, савдоларнинг биринчи босқичида ягона талабгор томонидан таклиф юборилганлиги ҳамда таклиф келиб тушмаганлиги сабабли савдоси ўтказилмаган дон корхоналаридаги давлат улуши ва дон корхоналари филиалларининг мулкий мажмуалари бўйича “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклифларни қабул қилиш 15 кун муддатга узайтирилади.

2233 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech