Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Ноябрь 2024

Хивадаги меҳмонхоналар ҳамда “Invest Group Centre” МЧЖни очиқ савдо жараёнлари юзасидан ахборот

1. Давактив агентлигининг жорий йил 30 сентябрдаги “Хива Плаза” МЧЖ ва “Хива Локомотив” МЧЖ (кейинги ўринларда – “Активлар”) устав капиталидаги 100% улушларни очиқ савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисидаги эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.

Давактив агентлиги ушбу Активларни хусусийлаштириш бўйича консультант “RSM” компаниясининг таклифига асосан, янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш, мазкур савдо босқичида талаб этиладиган ҳужжатларни тайёрланишига кўпроқ имконият яратиш, шунингдек сотиш жараёнларини рақобат муҳитида ўтказиш мақсадида, барча манфаатдор томонларга “Хива Плаза” МЧЖ ва “Хива Локомотив” МЧЖлардаги улушларни хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2024 йил 29 ноябрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилига юбориш лозим: info@rsm.uz 

Активларни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи бошланганлиги тўғрисидаги аввалги чоп этилган эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.

2. Давактив агентлигининг жорий йил 2 октябрдаги “Invest Group Centre” МЧЖ (кейинги ўринларда – “Актив”) устав капиталидаги 100% давлат улушини очиқ савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисидаги эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.

Давактив агентлиги ушбу Активни хусусийлаштириш бўйича консультант “Portfolio Investments” компаниясининг таклифига асосанянада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш, мазкур савдо босқичида талаб этиладиган ҳужжатларни тайёрланишига кўпроқ имконият яратиш, шунингдек сотиш жараёнларини рақобат муҳитида ўтказиш мақсадида, барча манфаатдор томонларга “Invest Group Centre” МЧЖдаги давлат улушини хусусийлаштириш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатини 2024 йил 29 ноябрь куни соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

Қизиқиш билдирилган тақдирда, аризаларни қуйидаги электрон почта манзилига юбориш лозим: munir.yakubov@piamg.uz

Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи бошланганлиги тўғрисидаги аввалги чоп этилган эълоннинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Дисклеймер

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги ва Консультантларнинг Активларни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва Консультантлар ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай муносабатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор томонлар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги ва Консультантлар томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(iv) ва/ёки исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Савдога тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

3551 Чоп этиш