Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Ноябрь 2024

“Автокомпонент” МЧЖ ва "Avto Climate Control" МЧЖ устав капиталидаги давлат улушларини хусусийлаштириш жараёни юзасидан ахборот

Давактив агентлиги томонидан жорий йил 7 август куни чоп этилган эълонларга мувофиқ, “Автокомпонент” МЧЖ ва Avto Climat Control” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушларини (кейинги ўринларда – "Активлар") хусусийлаштириш жараёнининг Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи бошланган.

Ушбу Активларни хусусийлаштириш жараёнини илғор халқаро тажриба асосида амалга ошириш учун “Portfolio Investments” (кейинги ўринларда – "Консультант") компанияси хусусийлаштириш бўйича Консультант сифатида жалб этилган.

Мазкур босқич доирасида Консультант томонидан кенг қамровли маркетинг ишлари амалга оширилди, жумладан, инвестиция тизерлари салоҳиятли инвесторларга юборилди. Натижада, 2024 йил 30 октябрга қадар “Автокомпонент” МЧЖ бўйича 2 нафар маҳаллий инвесторлар, Avto Climat Control” МЧЖ бўйича 3 нафар хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризалар Консультантга келиб тушган.

Консультант томонидан келиб тушган барча аризалар аввал маълум қилинган қуйидаги мезонлар асосида ўрганиб чиқилган:

  • Активни сотиб олиш учун молиявий ресурсларининг етарлилиги;
  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини тақиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг акциядорлари/иштирокчиларининг ҳеч бири давлат компанияси ёки устав капиталида давлат улуши бўлган компания эмаслиги;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши лозим. Шу билан бирга, ариза топширилган санада талабгорлар санкцияланган шахс/(лар) ёки юқорида айтиб ўтилган санкция органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов объекти/(лар) бўлмаслиги керак. Шунингдек, талабгорлар (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири юқорида айтиб ўтилган муассасалар ва давлатларнинг санкциялар режимига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шўба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлишлари лозим ва Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири), шунингдек унинг тегишли шахсларидан бирортасининг асосий молиялаштирувчи томонлари ёки кредиторлари санкциядаги шахслар ёки санкциядаги шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан эгалик ва назорат қилинадиган банклар ёки молия институтлари бўлмаслиги лозим.

Келиб тушган аризаларни ўрганиш натижасида, барча талабгорлар юқоридаги мезон талабларига тўлиқ мос деб топилган.

Шунингдек, Консультант томонидан барча талабгорларга жараён хати “Process letter” орқали навбатдаги босқич тўғрисида батафсил маълумот берилади.

Навбатдаги босқич тўғрисида маълумот:

Талабгорларга Мажбуриятга эга бўлган таклифларини (BO) тайёрлаш учун Актив тўғрисидаги Ахборотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA)ни имзолаган ҳолда Консультант томонидан тайёрланган Активнинг молиявий, юридик ва операцион фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, аналитик ҳисоботлар жойланган виртуал маълумотлар хонаси (VDR)га кириш имконияти берилади.

Консультант томонидан Активларни сотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO) 2024 йил 20 ноябрь соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар қабул қилинади.

Шу билан бирга, мазкур муддатга қадар талабгорлар томонидан “E-auksion” электрон савдо платформасида очиладиган шахсий кабинетлари орқали таклиф этиладиган Мажбуриятга эга бўлган таклифларининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов (закалат) сифатида “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖнинг тегишли ҳисоб рақамига ўтказиш талаб этилади. “E-auksion” электрон савдо платформасида очиладиган шахсий кабинет ва ҳисоб-рақам кўрсаткичлари Консультант томонидан иштирокчиларга юбориладиган жараён тўғрисидаги индивидуал хатлар (Process Letter) орқали етказилади.

Бунда, мазкур кафолат тўлови талабгорлар ғолиб деб топилмаган тақдирда уларнинг шахсий кабинетига қайтарилади, ғолиб бўлган тақдирларида - сотиб олиш тўловининг бир қисми сифатида ҳисобга олинади.

Давактив агентлиги хусусийлаштириш жараёнига қизиқиш билдирган ва аризалар топширган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради ҳамда Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичидан муваффақиятли ўтган талабгорлар билан жараённинг навбатдаги босқичида конструктив ҳамкорликка ишонч билдиради.

Дисклеймер

Давактив агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давактив агентлиги ва “Portfolio Investments”нинг Активларни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давактив агентлиги ва “Portfolio Investments” ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай муносабатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) турли хил манфаатдор томонлар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давактив агентлиги ва “Portfolio Investments” томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iii) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(iv) ва/ёки исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Савдога тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

3044 Чоп этиш