Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Апрель 2021

Хусусийлаштириш жараёнларига маслаҳатчиларни жалб этилиши юзасидан ахборот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6167-сон Фармони доирасида, 18 та корхонадаги давлат улушларини сотиш белгиланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “UzAssets” инвестиция компанияси томонидан 18 та корхоналарни 9 та лойиҳага, жумладан 10 та вино-ароқ корхоналари соҳавий ёндашув асосида ягона лойиҳа сифатида гуруҳланиб, 2021 йил 22 февралда активларни Хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчиларни жалб этиш юзасидан Эълонлар берилди.

Активларни сотиш стратегияси ва механизми Хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчилар тавсияси асосида, сотилаётган корхона ва бозор таҳлилидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши кўрсатилганлиги – активларни сотиш жараёнининг шаффоф ва профессионал тарзда амалга оширилиши учун муҳим сигнал бўлди ва ҳам хорижий ҳам маҳаллий профессионал ташкилотларда катта қизиқиш уйғотди.

Танловга Буюк Британия, Нидерландия, АҚШ, Россия, Хитой, Қозоғистон ва маҳаллий ташкилотларнинг жами 17 та консалтинг компаниялари ва инвестиция банкларининг 86 та таклифи келиб тушди.

Бунда, талабгорларнинг молиявий таклифлари билан бирга, уларнинг бу соҳадаги тажрибаси, малакаси ва мавқеи, активларни сотиш бўйича ёндашувларига алоҳида эътибор қаратилган ҳолда баҳоланди.

Танлов натижалари бўйича қуйидагилар ғолиб деб белгиланди:

1-лойиҳа

«Кварц» АЖ

2-лойиҳа

«Трест-12» АЖ

 

3-лойиҳа

«Ўзбеккимёмаш заводи» АЖ

4-лойиҳа

«Жиззах пластмасса» АЖ

5-лойиҳа

«Қўқон механика заводи» АЖ

6-лойиҳа

«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ

7-лойиҳа

«Кафолат суғурта компанияси» АЖ

8-лойиҳа

10 та вино-ароқ саноати корхоналари

9-лойиҳа

«Электр қишлоқ қурилиш» АЖ

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “UzAssets” инвестиция компанияси жалб этилган маслаҳатчилар билан бирга активларнинг шаффоф ва муваффақиятли сотилиши учун барча чораларни кўради.

Шунингдек, келгусида хусусийлаштириш жараёнларида профессионал ташкилотлар иштирокини янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигимизни ва ушбу йўналишда ишлар давом эттирилишини маълум қиламиз.

1739 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech