Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

14 Сентябрь 2022

“Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасидаги давлат улушини хусусийлаштириш жараёни юзасидан ахборот

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жорий йил 16 июнь куни чоп этилган эълонга мувофиқ, “Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасидаги давлат улушини (кейинги ўринларда – Меҳмонхона) хусусийлаштириш жараёнининг Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи бошланган.

Аввал маълум қилганимиздек, ушбу давлат активини хусусийлаштириш жараёнларини илғор халқаро тажрибалар асосида амалга ошириш учун “KPMG Valuation and Consulting” (кейинги ўринларда – KPMG) компанияси Хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида жалб этилган.

Компаниянинг хусусийлаштириш жараёнлари доирасида KPMG компанияси, шу жумладан унинг халқаро офислар тармоғи орқали кенг қамровли маркетинг ишлари амалга оширилди, жумладан инвестиция тизерлари салоҳиятли инвесторларга юборилди. Натижада, 2022 йил 8 августга қадар МДҲ давлатлари, жанубий Осиё ва Европа мамлакатларидан 15 нафар халқаро ва маҳаллий инвесторлар томонидан сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) тўғрисидаги аризалар KPMG компаниясига келиб тушган.

Давактив агентлиги ҳамда хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи томонидан келиб тушган барча аризалар қуйидаги мезонлар бўйича сараланади:

  • хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини таъқиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;
  • Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;
  • Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги.

KPMG компанияси томонидан келиб тушган аризалар юқоридаги мезон талаблари асосида чуқур ўрганиш натижасида нафар талабгор аризалари навбатдаги босқичга ўтказилмади ва қолган барча талабгорлар кейинги босқичга ўтказилди.

Шунга кўра, Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичидан мувофаққиятли ўтган талабгорларга хусусийлаштириш жараёнларининг келгуси Мажбуриятга эга бўлмаган таклиф (NBO) қабул қилиш босқичида иштирок этиш учун таклиф қилинади ҳамда уларга ушбу босқич жараёнлари тўғрисидаги хат (Process Letter) юборилади.

Хусусийлаштириш жараёнларида келгусидаги ўз иштирокини тасдиқлаш учун, ушбу талабгорлар билан Ахборотларни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA)ни имзолаш таклиф этилади, сўнгра уларга халқаро маслаҳатчи томонидан тайёрланган Меҳмонхонани сотиб олиш нархи бўйича индикатив мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни тайёрлаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган дастлабки маълумотлар тўплами (Information Memorandum) билан танишиш имконияти берадиган виртуал маълумотлар хонаси (VDR) га кириш имконияти берилади. Ушбу маълумотлар тўплами Меҳмонхона хўжалик фаолияти таснифи, шунингдек тарихий ва прогнозли молиявий кўрсатгичлари каби ахборотларни ўз ичига олади.

Шунингдек, KPMG компанияси томонидан Меҳмонхонани сотиб олиш нархи бўйича мажбуриятга эга бўлмаган таклифларни (NBO) жорий йил 7 октябрга қадар қабул қилинади.

Давактив агентлиги хусусийлаштириш жараёнига қизиқиш билдирган ва аризалар топширган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради ҳамда Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичидан мувафаққиятли ўтган талабгорлар билан келгусидаги конструктив ҳамкорликни шаффоф муҳитда давом эттиради.

 

2693 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech