Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Июль 2021

“Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиш жараёни юзасидан ахборот

2021 йил 20 майда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан эълон қилинган “Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Пойтахтбанк” АЖ (кейинги ўринларда – Банклар) устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланди.

Унга кўра, 2021 йил 5 июлга қадар давлат улушини сотиб олиш бўйича қизиқиш билдирган талабгорлардан “Пойтахт банк” АЖнинг устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиб олиш учун жами 3 та ва “Ўзагроэкспортбанк” АТБнинг устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиб олиш учун жами 4 та таклифлар келиб тушди.

Барча таклифлар сотиш учун дастлабки малакавий талабларга мос келган деб ҳисобланди ҳамда кейинги босқичга ўтказилди.

Мазкур босқичда талабгорлар билан Ошкор этмаслик тўғрисида (NDA) тегишли битимлар имзоланади ва Банклар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар, жумладан ахборот меморандуми, молиявий ҳисоботлар, юридик ва солиқ жиҳатдан ўрганиш ҳисоботлари талабгорларга тақдим этилади.

Маълумки, давлат улушини сотиш бўйича консультантлар сифатида “Deloitte” ва “Grant Thornton” компаниялари жалб қилинган.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги
Ахборот хизмати

726 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech