Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Декабрь 2022

"Катта тўртлик" (Big 4) халқаро консалтинг компаниялари томонидан Давактив агентлигида малака ошириш дастурлари ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Давактив агентлиги ҳамда "Deloitte" халқаро консалтинг компанияси томонидан Агентлик ходимлари учун "Deloitte" компаниясининг консалтинг бўйича директори Рустам Мухаметшин иштирокида "Корпоратив бошқарув" ва "Комплаенс" мавзуларида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинар "Катта тўртлик" (Big 4) туркумига кирувчи халқаро аудит ва консалтинг компаниялари томонидан Давактив агентлиги ходимларини малакасини ошириш дастурлари доирасида ташкил этилган. Бундан аввал шу каби семинарлар "KPMG" халқаро консалтинг компанияси томонидан ҳам ўтказилган эди.

Маълумот учун: Deloitte – аудит, солиқ ва консалтинг хизматларини кўрсатувчи халқаро компаниялар тармоғи ҳисобланади.

Тадбир давомида Агентлик фаолияти мисолида самарали корпоратив бошқарувни шакллантиришнинг амалий масалаларига, шунингдек, комплаенс функциясини амалга оширишнинг илғор тажрибаларига эътибор қаратилди.

Хорижий компаниялар тажрибасидан келиб чиқиб, Директорлар кенгаши, қўмиталар ва бошқарув органларининг ўзаро ҳамкорлиги тамойиллари ва тартиблари, шунингдек, корпоратив бошқарув етуклик даражасини оширишнинг амалий зарурати ўрганилди.

Семинарда Ўзбекистон компаниялари томонидан комплаенс функциясини амалга ошириш устида иш олиб борилаётгани инобатга олиниб, мазкур масала бўйича халқаро тажриба алмашиш мақсадида Агентлик ходимлари билан интерактив мулоқот ўтказилди.

Иштирокчилар Ўзбекистонда корпоратив бошқарув ва қонун ҳужжатларига риоя этиш соҳасида қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича келгусида олиб борилаётган ишлар учун семинарнинг самарадорлигини таъкидладилар.

1704 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech