Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Март 2022

Халқаро ҳамкорлик янада кенгайтирилмоқда

Бугун, 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиков Халқаро молия корпорацияси (ХМК)нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Вибке Шлёмер билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда Ўзбекистонда хусусийлаштириш, шунингдек, кимё саноати ва минерал ўғитлар ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Давактив агентлиги директори қайд этиб ўтганидек, “Фарғонаазот” АЖни хусусийлаштириш жараёнида ХМКнинг стратегик консультант сифатидаги иштироки мамлакатимизга йирик сармоядорларни жалб этишда ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.     

Шлёмер хоним алоҳида таъкидлаб ўтганидек, Ўзбекистонда шу вақтга қадар давлат активларини хусусийлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилган. Кимё саноати соҳасидаги етакчи корхоналардан бирини хусусийлаштириш жараёнидаги жорий ҳамкорлик эса узоқ муддатли стратегик шериклик йўлидаги илк қадам бўлиб, ХМК Давактив агентлиги олдида турган вазифаларни амалга оширишда ҳар томонлама ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.      

Томонлар, шунингдек, истиқболда ҳамкорликни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳалар сонини ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. 

1833 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech