Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

24 Июнь 2024

Иқтисодиёт секторларида хусусийлаштириш даражасини баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш бўйича консалтинг компаниясини жалб қилиш учун аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди

Давактив агентлигининг жорий йил 24 майдаги хусусийлаштириш ва иқтисодиётда хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича республика ва маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналарга юклатилган вазифалар ҳолатини баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш бўйича танлов эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.

Давактив агентлиги мазкур танлов жараёнига қизиқиш билдираётган консалтинг компанияларнинг мурожаатларига мувофиқ уларга малакавий тайёргарлик кўришга қўшимча имконият яратиш, мазкур жараёнларни янада шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш, шунингдек қўшимча салоҳиятли талабгорларни жалб қилиш мақсадида, аризаларни қабул қилиш муддати 2024 йил 8 июль куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилганлиги маълум қилади.

Аввалги чоп этилган Активларни хусусийлаштириш ва иқтисодиётда хусусий сектор иштирокини оширишда республика ва маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар томонидан амалга оширилган ишларни баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш бўйича консультант жалб қилиш юзасидан таклиф тақдим этиш учун сўровнома (RfP)нинг қолган барча маълумотлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

715 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech