615 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 72,4 млрд сўм бўлган 367 та лот 89,6 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 2 та
- бошланғич нархи 8,5 млрд сўм
- сотилган нархи 8,9 млрд сўм
Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 8,2 млрд сўм бўлган «Асакабанк» АЖ га балансидаги нотурар жой биноси ва ёғ ишлаб чиқариш асбоб-ускуналаридан иборат мулкий мажмуа 8,6 млрд сўмга сотилди.
Давлат мулки ижараси:
- сони 16 та
- бошланғич нархи 369,1 млн сўм
- сотилган нархи 472,9 млн сўм
Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 7 млн сўм бўлган Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби балансидаги ошхона 81,7 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 205 та
- бошланғич нархи 58,1 млрд сўм
- сотилган нархи 73 млрд сўм
- ер майдони 16,6 га
Тошкент вилояти Янгийўл туманидан бошланғич нархи 73,5 млн сўм бўлган новвойхона ташкил этиш учун 3,9 сотих ер участкаси 88,2 млн сўмга сотилди.
Бухоро вилояти Когон шаҳридан бошланғич нархи 52,8 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 3 сотих ер участкаси 68,6 млн сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 80 та
- бошланғич нарх 444 млн сўм
- сотилган нарх 598 млн сўм
- ер майдони 98,6 га
Суд ва бошқа ижро ҳужжатлари бўйича мулклар:
- сони 20 та
- бошланғич нархи 2,7 млрд сўм
- сотилган нархи 3,8 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 962 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 14,9 трлн сўм бўлган 143 242 та лот савдога қўйилган.