Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Декабрь 2020

19 декабрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

226 та лот онлайн аукцион ва очиқ электрон танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 10,9 млрд сўм бўлган 125 та лот 28,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари ижараси:

  • сони 72 та

  • бошланғич нархи 860 млрд сўм

  • сотилган нархи 1,4 млрд сўм

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида жойлашган бошланғич нархи 5,5 млрд сўм бўлган «Йўлрефтранс» АЖ балансидаги термос вагонлар (50 дона) 8,5 млрд сўмга ижарага берилди.

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 14,3 млн сўм бўлган давлат умумтаълим мактаби балансидаги ошхона 163,1 млн сўмга ижарага берилди.

Ер участкалари:

  • сони 31 та

  • бошланғич нархи 721,1 млн сўм

  • сотилган нархи 805,4 млн сўм

  • ер майдони 2,2 га

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридан бошланғич нархи 389,2 млн сўм бўлган кичик саноат зоналаридаги метални қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш учун 1,29 гектар ер участкаси 430 млн сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Зангиота туманидан бошланғич нархи 44,2 млн сўм бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш объектлари қуриш учун 5 сотих ер участкаси 48,7 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 13 та

  • бошланғич нархи 3,7 млн сўм

  • сотилган нархи 4 млн сўм

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 5 та

  • ер 65,4 га

  • норматив қиймати бўйича ижара суммаси 3,5 млрд сўм

  • ғолиблар томонидан олинган қўшимча тўлов мажбурияти 14,1 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 282 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 11 трлн сўм бўлган 115 498 та лот савдога қўйилган.

189 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech