Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Январь 2023

19 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

      6 344 тa мулк савдога чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 15,5 млрд сўмлик  706 та мулк 24,1 млрд сўмга реализация қилинди.

       Давлат активлари:

  •  Сони 15 тa
  •  Бошланғич нархи 10,7 млрд сўм  
  •  Сотилган нархи 12,5 млрд сўм

     Қорақалпоғистон Республикасидаги бошланғич нархи 3,4 млрд сўмлик "Қўнғирот-Устюрт темир йўл обод" паррандачилик мажмуаси 3,7 млрд сўмга сотилди.

        Урганч шаҳридаги "Жанубгазбутлаш ва қурилиш" УКга қарашли нархи 171 млн сўм бўлган бўш бино 615,6 млн сўмга сотилди.

      Давлат мулки ижараси:

  • Сони 11 та
  • Бошланғич нархи 153 млн сўм
  • Сотилган нархи 178,4 млн сўм

      Хива шаҳридан йиллик ижара ставкаси 104,8 млн сўмлик "Қўғирот минтақавий темир йўл узели" УКга қарашли бўш турган икки қаватли бино учун 115,2 млн сўм таклиф берилди.

      Ер участкалари:

  • сони 119 та 
  • бошланғич нархи 1,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,4 млрд сўм
  • ер майдони 8,1 га


      Навоий вилояти, Қизилтепа туманидаги нархи 7 млн сўм бўлган қурилиш саноати корхоналари қуриш учун 5 сотих ер участкаси 302,8 млн сўмга сотилди.
      Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманидан нархи 554,2 млн сўмлик авто тураргоҳ қуриш учун 2,29 гектар ер участкаси 1,3 млрд сўмга сотилди.
      Самарқанд вилояти, Булунғур туманидан нархи 6,1 млн сўм бўлган кўп қаватли уй-жой қуриш учун 4 сотих ер участкаси 356,3 млн сўмга сотилди.

      Кўчма савдо жойлари:

  •  сони 139 та
  •  бошланғич нархиi 34,4 млн сўм
  •  сотилган нархи 920 млн сўм

       Янгийўл шаҳридаги бошланғич нархи 0,5 млн сўмлик кўчмас савдо жойи 6,1 млн сўмга сотилди.

       Марғилон шаҳридаги бошланғич нархи 0,9 млн сўмлик кўчмас савдо жойи 9,9 млн сўмга сотилди.

       Ўтказилган савдоларда 2 287 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

       Ҳозирда, бошланғич нархи 8,4 трлн сўм бўлган 116 419 та лот савдога қўйилган.



914 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech