Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Сентябрь 2024

19 сентябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

694 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 30,4 млрд сўм бўлган 324 та лот 36,9 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари: 

  • сони 5 та
  • бошланғич нархи 4,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 5,2 млрд сўм 
  • Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 4,2 млрд сўм бўлган «Сендвич панель» МЧЖ устав фондидаги 99,9 фоиз давлат улуши 4,4 млрд сўмга сотилди. 

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 2 та 
  • бошланғич нархи 1,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 1,7 млрд сўм 

Давлат мулкини ижарага бериш:

  • сони 49 та 
  • бошланғич нархи 634,5 млн сўм
  • сотилган нархи 1,2 млрд сўм
  • Андижон вилояти Андижон шаҳрида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 243,5 млн сўм бўлган Андижон медиатаълим техникуми балансидаги ўқув биносининг бир қисми 267,9 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари: 

  • сони 119 та 
  • бошланғич нархи 9,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,9 млрд сўм
  • ер майдони 16,5 га
  • Тошкент вилояти Оҳангарон туманидан бошланғич нархи 448,9 млн сўм бўлган ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш учун 57 сотих ер участкаси 673,5 млн сўмга сотилди. 
  • Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 61 млн сўм бўлган кичик турдаги меҳмон уйи дам олиш маскани қуриш учун 1,7 сотих ер участкаси 214,4 млн сўмга сотилди. 
  • Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидан бошланғич нархи 169,9 млн сўм бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун 3,7 сотих ер участкаси 271,9 млн сўмга сотилди. 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида: 

  • сони 65 та 
  • бошланғич нархи 10,3 млрд сўм
  • сотилган нархи 14,4 млрд сўм
  • Тошкент шаҳри Олмазор туманидан бошланғич нархи 1,4 млрд сўм бўлган турар-жой участкаси 2,6 млрд сўмга сотилди. 

Ўтказилган савдоларда 1 266 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 15,6 трлн сўм бўлган 145 252 та лот савдога қўйилган.

4748 Чоп этиш