7 199 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 841 млн сўмлик 3 289 та лот 3,2 млрд сўмга реализация қилинди.
Ер участкалари:
- сони 70 та
- бошланғич нархи 836,3 млн сўм
- сотилган нархи 3,1 млрд сўм
- ер майдони 4,5 га
- Тошкент вилояти Пскент туманидан нархи 16,3 млн сўмлик кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 2,4 сотих ер участкаси 60,5 млн сўмга сотилди.
- Чирчиқ шаҳридан нархи 30,9 млн сўмлик ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 2,4 сотих ер участкаси 318,3 млн сўмга сотилди.
- Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидан нархи 3,6 млн сўмлик автотеххизмат шохобчаси қуриш учун 0,81 сотих ер участкаси 21,8 млн сўмга сотилди.
- Зарафшон шаҳридан нархи 5,9 млн сўмлик автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун 1,5 сотих ер участкаси 176,6 млн сўмга сотилди.
Кўчма савдо жойлари:
- сони 24 та
- бошланғич нархи 4,6 млн сўм
- сотилган нархи 8,1 млн сўм
- Самарқанд вилояти, Оқдарё туманидан бошланғич нархи 0,2 млн сўмлик кўчма савдо жойи 1,2 млн сўмга сотилди.
Ўтказилган савдоларда 7 783 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, бошланғич нархи 10,3 трлн сўм бўлган 194 745 та лот савдога қўйилган.