Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Февраль 2024

Янги “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни Жаҳон банки нигоҳида

YouTube орқали кўриш учун ҳавола

Матн:

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиёти йўлидаги ижобий қадамларини олқишлайди. “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши аниқ усулларни белгилаб берувчи муҳим қадам бўлиб, бошқарувнинг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ишончимиз комилки, мазкур Қонун инвесторлар ишончини ошириб, хусусий сектор инвестицияларини жалб қилиш учун қулай шароитлар яратади.

Илғор амалиёт асосидаги хусусийлаштириш ижтимоий товарлар ва хизматлар учун ишлатилиши мумкин бўлган ресурсларни яратибгина қолмай, балки янада фаол ишбилармонлик муҳитини яратади. Бу эса ўз навбатида рақобатнинг кучайишига ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

Жаҳон банки ушбу ислоҳотни амалга оширилишида (қонунни ишлаб чиқилишида) яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, молиявий кўмак ва таҳлилий ёрдам кўрсатдик.

Келгусида, Қонунни самарали ижро этилишини яқиндан назорат қилиш ва уни амалиётга жорий этилишида зарур чораларни кўриш муҳим аҳамиятга эга.

Биз Ўзбекистонни инклюзив ва барқарор бозор иқтисодиёти йўлида қўллаб-қувватлашда давом этамиз.

Пинар Ясар,
Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги Ўзбекистон бўйича катта иқтисодчиси

 

1441 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech