Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

19 Май 2020

  "Ўзметкомбинат" AЖга "ББ-/барқарор" даражасида узоқ муддатли кредит рейтинги тақдим этилди

"Ўзметкомбинат" AЖ Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлигининг Лондон филиалидан суверен "ББ-/барқарор" даражасида халқаро кредит рейтингини қўлга киритди.

"Ўзметкомбинат" АЖда 12 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади, корхона мамлакатимизда солиқ тўловчилар бўйича еттинчи, соф даромад ва давлат бюджетига тўланадиган дивидендлар бўйича тўртинчи ўринда туради. Fitch Ratings экспертлари хулосасига кўра компания маҳсулотларининг 90 фоизидан ортиғи мамлакат қурилиш секторига йўналтирилган ва шу сабабли завод дефолти "ўртача" ижтимоий-сиёсий оқибатларига ега. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган барча металл буюмларнинг 80 фоизи ва мамлакатимизда истеъмол қилинадиган металл маҳсулотларининг учдан биридан ортиғи завод ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, Fitch Ratings экспертлари заводнинг дефолт ҳолати миллий пўлат саноатининг кейинги ривожланишига зарар етказиши ва қурилиш ҳамда металлургия тармоқларининг ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Fitch Ratings ҳисоботига кўра, "Ўзметкомбинат" AЖ иссиқ ҳолда прокатланган лист ўрамлари ишлаб чиқариш бўйича йирик трансформацион инвестиция лойиҳаси “Қуюв прокатлаш мажмуасини қуриш”ни амалга ошириш босқичида. Лойиҳа заводнинг пўлат қуйиш қувватини йилига 1 миллион тоннадан йилига 2,1 миллион тоннага ва тайёр маҳсулотнинг умумий қувватини икки баробарга, яъни йилига 2,2 миллион тоннага оширади.

Fitch Ratings агентлиги томонидан суверен рейтингнинг берилиши корхонанинг мамлакат учун стратегик аҳамиятини, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича улкан режаларини ва заводнинг халқаро стандартларга мувофиқлиги бўйича олиб борилаётган трансформацион ишлари ҳақида далолат беради.

"Ўзметкомбинат" AЖнинг Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги томонидан автоном рейтинги “Б+” даражасида баҳоланади, бу экспертларнинг фикрига кўра, комбинат фаолиятининг нисбатан кичик ҳажми, металалом сотиб олиш учун қулай шароитлар туфайли ишлаб чиқариш харажатларининг пастлиги, Ўзбекистон пўлат бозорида мустаҳкам ўринга ега бўлиши ва ҳозирги вақтда навли прокат маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган эътибор ва ўрта муддатда иссиқ ҳолда прокатланган лист ўрамларига диверсификация қилиниши ва бунинг натижасида сотиладиган маҳсулотлар турларини кенгайишига боғлиқ.

Батафсил маълумотни Fitch Ratings агентлигининг расмий веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Маълумот учун: Fitch Ratings – Moody’s и Standard & Poors билан бир қаторда кучли учта халқаро рейтинг агентликларидан бири ҳисобланади. Агентлик 1913 йилда ташкил этилган бўлиб, штаб-квартираси Нью-Йорк штатида (AҚШ) жойлашган.

 

1436 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech