Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Ноябрь 2020

Давактив агентлигида KPMG компанияси томонидан "Бизнесни баҳолаш асослари" мавзусида семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 28-29 ноябрь кунлари Давактив агентлиги ҳамда KPMG халқаро консалтинг компанияси томонидан Агентлик ходимлари учун KPMG компаниясининг директори ўринбосари Ирсен Пак ҳамда Инвестициялар ва капитал бозорлари бўлими менежери Алишер Бабаев иштирокида “Бизнесни баҳолаш асослари” мавзусида семинарлар ташкил этди.

Маълумот учун: KPMG – аудит, солиқ ва консалтинг хизматларини кўрсатувчи халқаро компаниялар тармоғи. KPMG дунёнинг 147 мамлакатида ваколатхоналарига эга. Халқаро штаб-квартираси Амстелвенда (Нидерландия) жойлашган. KPMG ходимлари сони 219 минг кишидан ортиқ.

Ирсен Пак ва Алишер Бабаев ўз нутқларида бизнесни баҳолашга тизимли ёндашишнинг асосий жиҳатларини қайд этиб ўтдилар, жумладан: баҳолаш стандартлари, қиймат турлари ва бизнесни баҳолашнинг босқичма-босқич жараёни, дисконтланган пул оқимлари усули доирасида пул оқимларини элементлар бўйича таҳлил қилиш, дисконт ставкасини таҳлил қилиш, баҳолаш натижаларини келишиш, баҳолашнинг қиёсий ва харажат ёндашувлари. 

Шу билан бирга, семинарлар давомида Давактив агентлиги ходимлари билан бизнесни баҳолаш бўйича халқаро тажриба алмашиш мақсадида интерактив мулоқот ўтказилди.

Тадбирлар якунида, Агентлик фаолиятида бизнесни баҳолашнинг умумэътироф этилган ёндашувларини қўллаш соҳасида халқаро тажрибани татбиқ этиш бўйича семинарлар самарадорлиги иштирокчилар томонидан қайд этилди.

851 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech