Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Август 2023

Суд бошқарувчиларига малака аттестатини бериш хизмати my.gov.uz портали орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, суд бошқарувчиларини аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва малака аттестатини бериш хизмати Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) (my.gov.uz) орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Суд бошқарувчиларнинг аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва малака аттестатини бериш бўйича аризалари Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилганда тўланадиган йиғим миқдори — 330 000 сўм (БҲМнинг бир баравари)ни, ЯИДХП орқали топширилганда — 297 000 сўм (0,9 БҲМ)ни ташкил этади.

Суд бошқарувчиларнинг аризалари 3 иш кунида кўриб чиқилади.

Барча тоифадаги аттестатлар 5 йил муддатга амал қилади.

Мазкур хизмат тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, қуйидаги келтирилган ҳужжатлар “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда давлат ташкилотларидан (фойдаланувчидан эмас) сўраб олинади. Хусусан:

  1. Хорижий таълим муассасасидан олинган диплом нострификация қилинганлиги бўйича гувоҳнома;
  2. Суд бошқарувчисини тайёрлаш ўқув курсини ўтаганлиги тўғрисида гувоҳнома;
  3. Фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш бўйича адвокат лицензияси.
878 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech