Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Ноябрь 2022

Тайинлов: Давлат активларини бошқариш агентлигининг Ахборот ва PR хизмати раҳбари тайинланди

Давактив агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан Абдужамбулов Илёсбек Мўминжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Ахборот ва PR хизмати раҳбари – ахборот сиёсати масалалари бўйича директор маслаҳатчиси  этиб тайинланди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра ҳамда очиқ мустақил танлов асосида шаффофлик ва меритократия тамойилига мувофиқ амалга оширилди.

Бунга қадар И. Абдужамбулов Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Давактив агентлигининг бир қатор лавозимларида фаолият юритган.

Ахборот ва PR хизмати раҳбарига мурожаат учун: +998(71) 259-22-50 / 20-90 / 20-72, press@davaktiv.uz

1928 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech