Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Декабрь 2021

Давактив агентлиги директорига янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 декабрдаги қарорига асосан, Алишер Миралиев, Бекзод Усмонов ва Қаҳрамон Ҳакимов Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.

Алишер Эркинович Миралиев шу вақтгача агентликда Мулкдор ҳуқуқлари ва функцияларини таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Давактив агентлиги директори ўринбосари сифатида Мулкдор ҳуқуқлари ва функцияларини таъминлаш департаменти, Давлат иштирокидаги корхоналарни корпоратив кўрсаткичлари таҳлили департаменти ҳамда Давактив агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази фаолиятини мувофиқлаштиради.

Бекзод Шавкат ўғли Усмонов Иқтисодиёт вазирлигида ва Миллий лойиҳа бошқаруви агентлигида фаолият юритган, 2018 йил августида Республика фонд биржаси раҳбари этиб тайинланган.

Давактив агентлиги директори ўринбосари сифатида Давлат активларини хусусийлаштириш департаменти, Тўловга қобилиятсизлик жараёнини юритиш департаменти, Давактив агентлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳамда Давактив агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қахрамон Норбўта ўғли Ҳакимов Давактив агентлиги директори ўринбосари сифатида замонавий IT технологияларини жорий этиш департаменти, Инсон ресурслари ва ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси, Ички назорат ва комплаенс хизмати бўлими фаолиятини мувофиқлаштиради.

4136 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech