Жорий йилнинг 15 июль куни соат 15:00да Давактив агентлигида “Ўқитувчи матбаа уйи” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши ҳамда Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган “Меҳмонхона бино ва иншоотлари”ни сотиб олиш бўйича савдо жараёнларининг иккинчи босқичига ўтган талабгорларнинг тижорат таклифлари пакети очилади.
Ушбу жараёнга Давлат тендер комиссияси аъзолари, талабгорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.
Пандемия шароитидан келиб чиқиб, шахсан қатнаша олмайдиган талабгорлар учун видеоконференц алоқа воситаси орқали иштирок этиш имконияти яратилади (https://us02web.zoom.us/j/81422406816).
Шундан сўнг, Ишчи орган томонидан 10 иш куни мобайнида давлат активини сотиб олишга талабгорнинг нарх таклифи, тўловларни амалга оширишнинг муддатлари ва тўлов қобилиятининг етарлилиги ўрганилади ҳамда натижаси бўйича ҳисобот тайёрланади.
Давлат тендер комиссиясининг савдонинг иккинчи босқичи якунлари бўйича қарори Давактив агентлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали эълон қилинади.