YouTube орқали кўриш учун ҳавола
Матн:
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ҳукуматини «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун қабул қилингани билан қутлайди.
Ушбу Қонун хусусий сектор инвестицияларини жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун шаффоф ва ҳисобдор жараённи белгилаб беради.
Осиё тараққиёт банки ушбу ислоҳотни амалга оширилишида (қонунни ишлаб чиқилишида) яқин ҳамкор бўлди.
Техник кўмак лойиҳаларимиз доирасида, биз хусусийлаштириш жараёнларини амалга оширишнинг илғор хорижий тажрибалари бўйича салоҳиятни ошириш ҳамда таҳлилий экспертиза тақдим этиш орқали Қонунни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватладик.
Биз Ўзбекистонни барқарор ва инклюзив ривожланиш йўлида қўллаб-қувватлашда давом этишни интиқлик билан кутамиз.
Чигдем Акин
Осиё тараққиёт банкининг давлат бошқаруви бўйича катта иқтисодчиси